четверг, 25 августа 2016 г.

Журналистларимиз ўрни муҳим....


Юртимизда оммавий аҳборот воситларнинг ўрни беқиёс. Шунинг учун кундан кун ушбу жабҳага бўлган ътибор ортиб бормоқда. Биргина вилоятимизда бу борада сезиларли натижаларга эришилди.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан олиб борилган мониторинг натижаларига қарайдиган бўлсак, 2016 йилнинг I чораги давомида  марказий ва ҳудудий нашларда 693 та таҳлилий ва танқидий материаллар чоп этилди. Ўтган 2015 йилнинг I чорагида 641 та таҳлилий ва танқидий материаллар чоп этилган. Бу кўрсатгич эса ўтган йилга нисбатан 8% фоизга ошганлигини кўриш мумкин. Шундан 192 таси танқидий материаллар бўлса, қолган 501 таси эса таҳлилий материаллар ҳисобланади.  Вилоятмиз миқёсида оладиган бўлсак, ўтган  2015 йилнинг биринчи чорагида 30 та босма ОАВларида  68 та таҳлилий, 15 та танқидий руҳдаги материаллар чоп этилганди. Ундан 15 та танқидий руҳдаги материаллардан 1 таси яъни Термиз шаҳридаги «Ёшлик», «Тупроққўргон» ва «Жўйжангал» маҳаллаларидаги  камчиликлари акс этган  «Сурхон тонги» газетасининг  2015 йил 12 февраль  № 6 (17225) сонида чоп этилган «Аччиқ, аммо очиқ гаплар» мақоласига давлат органи томонидан реакция билдирилганди.
2016 йилнинг биринчи чорагида эса 32 та босма ОАВларидан 9 та танқидий руҳдаги материаллар чоп этилган. Шундан биттасига  яъни Ангор туманидаги «Ангорпласт» корхонаси ҳақида ёзилган «Лоқайдлик норозиликка сабаб бўлмокда» номли  «Маънавият гулшани» газетасининг 2016 йил 02 март   № 5 (515) сонидаги Н.Муҳаммалиев муаллифлигидаги Журналист суруштирувига реакция билдирилган.
Шунингдек, Маҳаллий нашрларда мавзу танланишида долзарблилиги ҳамда танқидий материаллар сони жиҳатидан кўп ёритаётган ОАВ сифатида 1-чоракда «Сурхон тонги» газетасида 3 та, «Маънавият гулшани» газетасида 2 та, «Тараққиёт» газетасида 2 та, «Сурхон ёшлари» ҳамда «Музработ» газеталарида биттадан танқидий руҳдаги мақолалар чоп этилган. 
Айтиш керакки, бу каби мақолалар кўламининг ортиши жамиятимизда рўй бераётган камчиликларни бартараф этишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. Шунингдек, журналистларимизнинг бир йўналишда тўҳтаб қолмай, кенгроқ бошқа жанрларда ижод қилишларига замин яратмоқда.
Мастура


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...