воскресенье, 15 мая 2016 г.

Шайтон малайлари

Болалик онларимда телевизор орқали «Шайтон малайлари» номли чет эл филмини кўргандим. Ёвузларга қарши ҳийла йўли билан курашган ҳақиқатпарвар инсонларни ҳудди юқоридаги ном билан аташганди. Шунда мен бу тушунча ҳақида ҳийлагарлик яширинар экан дердим. Лекин вақт ўтиши билан кинодаги ҳақиқат учун курашган инсонларни эмас асл шайтон малайларини  ўз кўзим билан ҳаётимизда кўрдим..

Ўтган асрнинг 20-йилларида Шарқий Европада “Гот” деб номланган оқим пайдо бўлган эди.  Гуруҳ аъзоларининг кўпчилик қисми христиан динида бўлиб, улар бу оқимга аъзо бўлгач, ўз динларидан воз кечардилар. Чунки «гот»ларнинг эътиқоди   умуман бошқача бўлиб, улар қуйидаги ғояга эргашардилар: “Инсонларнинг ҳаммаси гуноҳкордирлар. Шунинг учун ҳам, вафот этгач, ҳаммамиз, албатта, жаҳаннамга тушамиз. Дўзахнинг ҳокими эса Иблисдир. Агар биз бу дунёда шайтонга хизмат қилсак, нариги дунёда, жаҳаннамда у бизга енгиллик беради”. Бугун бу тушунчани сингдириб олганлар ҳатто ўзлигидан бегона бўлиб бормоқда. Нега дерсиз? 70-80 йилларда “Гот” гуруҳларига  Исроиллик  мультимиллионер  Жозе Ави  ҳомийлик қила бошлагандан сўнг, уларнинг сафини кенгайтириш мақсадида, гуруҳ вакилларининг имиджи, кийим-кечаклари,соч турмаклари ва юзларининг  қиёфасини, одатларини дунёга оммалаштира  бошлади.  Бу маданият бугун ҳар қадамда кўриниб турибди. Қандай дейсизми?  Кўчага чиқар эканман аланбало матохларни илдириб олган очиқ-сочиқ либосли қизларни, сочлари нақ елкаларига тегиб турган, беўхшов кийимлар  кийиб олган йигитларимизга кўзимиз тушиши билан англаймиз. Ҳаттоки бу тушунча вакиллари қиёфаси эстрада оламимизга ҳам кўчганичи?  Кимлигини ёзмай қўяйку санъаткорларимиздан баъзи бирлари ўзини тутиши ва кийинишлари,  клиплардаги бемаъно кўринишлар  готларнинг  аксини намаён этиб турибди.






Расмлардан ҳам ўзингиз тушуниб олгандирсиз. Битта «намуна» саҳнада бўлади,  кўчада эса –  мингта ижроси! Одамлар кўчадан эмас, саҳнадан ибрат олади! Шундай экан, ғарбча маданият бизга ёд тушунчаку. Нега энди уни ҳаётимизга киргизмоқдамиз. Шайтон малайларига айланиб,  оммавий маданият ниқобли готларга ўхшаб қолсак, келажак авлод биздан нимани ўрганади ўйлаб кўрингга? Баъзан атрофимиздаги инсонлар шундай  шайтон малайларини олқишлашаётганини кўриб афсусланаман.Ачинарлиси ўзбекман дея ёшларимиз ҳам улар сафида олға қадам босмоқда. Бу сўзларимиз билан барча ёшларимиз улардек дея олмаймиз. Гуруч курмаксиз бўлмайди деган гап бор ҳалқимизда. Оммавий маданият сафдошлари бўлган готларга тақлид қилиб, уларга ўхшаб бораётган тенгқурларимиз кексаларимиз айтган нақлдаги гуручнинг курмакларидир. Шу онда Юртбошимизнинг сўзларини гот издошларига эслатган ҳолда оҳирги хулосани сизларга  қолдираман: “…дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади”.

Мастура Ҳамроева.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...