Орзу сари қадам…..
Муҳташам «Туркистон»
санъат саройига зиналаридан кириб боряпман. Биринчи қатордан биз учун жой
ажратилган. Ушбу дамларнинг ўзи бир олам ҳаёжон уйғотмоқда. Чунки мен орзуим
сари қадам ташлаётган эдим.
«Олтин қалам» XI миллий
мукофоти ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бошланди. Юрагим ўзимга
бўйсунмай дук дук ура бошлади. Биринчилардан бўлиб менинг ғолиблигимни айтишади
деб кутмагандим. Лекин шундай бўлди….. БМТ ахборот маркази вакили Бобур Комилов
саҳнага чиқиб дипломга қараб ўқий бошлади: «Бу йилги БМТ ахборот маркази
мукофоти Ёшлар масалларига бағишланган энг яхши ёшлар интернет нашри бўйича
Мастура Ҳамроева тақдирланади.» мусиқа садолари янгради. Саҳнага чиқяпман.
Гулдурос қарсаклар ила юқорига кўтарилдим. Дипломни менга топширишганда
хурсандлигимдан уни юқорироқ қўтариб томошабинлар томонга боқдим. Шу онда ҳам ҳали
ҳануз ғолиб бўлганимга ишонмадим. Лекин ғолиб бўлдим.
БМТ ахборот маркази томонидан эълон қилинган рабатлантурувчи «Ёнг
яхши ёшлар интернет нашри» номинацияси бўйича мукофотга менинг ижодий ишларимни
муносиб кўришибди. Ўйлангга бутун юртимиз бўйлаб айнан мени танлашибди. Бу менга
билдирилган чуқур ишонч ифодасидир. Шуни ўйлаб тақдирлаш тугагач уйга етгунга
қадар кўзимдан ёш беихтиёр тўхтамай оқди. Бу кўзёшлар хурсандлигимдан эди. Чунки
мендай олий маълумотсиз бир қизни шундай юқори мукофотга сазовор кўришини фақат
ҳаёлларимда келтира олардим. Бугун эса шу ҳаёлларим ҳаётимга кўчди. Ҳали олий
маълумотли мутахассис бўлмай, неча йиллик тажрибага эга журналистлар билан бир
қаторда саҳнада туриш, мукофотга эга бўлиш
мен учун катта бахт. Зеро, ўша вақтдаги ҳаяжонимни сўз билан айта олмайман. Устозим
мен билан ғурурланиб сўзлашлари, ота-онамнинг фахрланишларини кўриб, биргина шу
билан тўхтаб қолмай дунё миқёсида юртимиз номини юқори кўтара оладиган журналист
бўлишни мақсад қилиб олдим. Биламан бу йўлда Юртбошимиз ғамхўрлиги, устозим
ўгитлари, ота-онам мехри доим мен билан бўлади. Насиб «Олтин қалам» Миллий
мукофотининг асосий совринига ҳам халқаро танловларда ҳам ғолиб бўламан. Бунинг
учун ҳар дақиқа изланаман, тажрибамни ошираман. Шу мақсад ва ҳаёлларнинг
ўзигина мени ёрқин келажак сари етақлаётгани рухлантиради.
Мастура
Ҳамроева
Орзуманд
мухбир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий