понедельник, 11 апреля 2016 г.

Термизлик шоир бу

  Не не зотларга бешик бўлган мукаддас замин  Сурxондарё она мисол эрта дунёни тарк этган бўлсада инсонлар қалбида мангу ўрнашган  шоир Теша Сайдалиевдек фарзандни дунёга танитди. Термизийлар маърифати ва рухи мададкор бўлган Теша Сайдалиев, дарҳақиқат, истеъдодли шоир даражасига етишди, ўз муxлисларига эга бўлди.


1951- 1956 йилларда Самарканд давлат дорулфунунида сабоқ олиб, талабалик чоғлариданоқ унинг кичик-кичик xабарлари ва жажжи шеърлари Самарканд вилоят газетаси сахифаларидан жой ола борди. Тахсилни тугатгач, шоир Самарканд вилоят газетасида иш бошлади, аввал муxбир, кейин бўлим бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатди. Теша Сайдалиев 1959 йилдан Сурxондарё вилоят газетасида фаолиятини давом этгирди, мухаррир муовини, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сурxондарё вилоят бўлими раиси (1961-1973) вазифаларида ишлади. У киши ижодкор ёшларга ғамxўр ва мехрибон эди, уларни ардоқларди, чунончи, бугун юртимиз эътиборида бўлган суюқли Усмон Азим, Эркин Аъзам, Мухаммаджон Рахмон каби ва бошқа истеъдодларнинг адабиёт оламига кириб келишида xизмати беқиёсдир. Дарҳақиқат, Теша ака Сурxон адабий харакатчилигининг асл сарвари, чин сардори, беминнат саркори эди, кўплаб ёш ижодкорларни ижод манзилига етаклашда бу инсон самарали ва xайрли мехнат килди.
Теша Сайдалиев шеърлари турли йилларда чоп этилган. «Ок йўл», «Шонли авлод», «Тўёна», «Мушоира», «Гулдаста» сингари шеърий мажмуалардан ўрин ола борди ва шеърxонларга манзур хамда мақбул бўлди. Шоирнинг илк шеърлар тўплами «Тухфа» (1961) номи билан китобxонларга тақдим этилди хамда адабий танқидчиликнинг назар-еътиборини тортди. Кейинрок шоирнинг «Сурxон садолари» (1966) шеърий тўплами ҳам китобxонларда катта қоникиш хиссини туйди. Шу тариқа яна унинг «Кўнгил гавхари» (1974), «Хаёт ишки» (1993) китоблари нашр этилди ва шоир муxлисларига тортиқ қилинди.
Сурxон ижодкорлари ва шоирларининг рахнамоси Теша Сайдалиевни фожеали ўлим орамиздан олиб кетди, бу воқеа кўпларни ларзага солди, мудхиш фалокат 1973 йилнинг ёзида содир бўлган эди. Ундан шеърлар, қўшиклар, битмаган мисралар, адоғига етмаган байтлар қолди. Ха, шоирдан шеър қолади, шеър билан дард, хасрат, надомат, кувонч-севинч мерос колади. Айни замонда шеърларда шоир яшаган заминнинг ўзига яраша ютуклари ва гохо етишмовчиликлари акс этади, бу эса табиий, ўша давр ҳақидаги тасаввурларимизни бойитади. Теша Сайдалиевнинг Термиз шахри хақидаги «Сен ва мен» сарлавхали шеърининг сўнгги бандида ғаройиб мисралар мавжуд, гўё шоир аллақачон ўзи хақида нималардир дегандек туюлади кишига:
Сенсиз хеч нарсалар Менинг менлигим,
На шухрат, на олтин менга хавасдир,
Шеърий базмларда эслашиб номим,
«Термизлик шоир бу», десалар басдир!
У киши ёзган шеърлари ила келажак авлоднинг дилида, калбида яшайди.

Мастура Xамроева




Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...