вторник, 15 марта 2016 г.

Яшашга ҳақлимисиз....


Жахон давлатлари орасида ўз ўрнини қисқа вақт ичида топиб улгурган Ўзбекистон хар жабҳада ривожланишда жадал илгариламоқда. Биргина инсонийлик юқори бахоланиши ва қадрланишини дунёнинг хеч бир юртида топа олмайсиз. Ҳатто тўғри йўлдан адашиб жиноятга қўл урган фуқороларимизга ҳам меҳр туйғуси ила шавқат қилинади.


Газеталарда ўқиб қолдим дунёнинг аксарият давлатларида ҳали ҳануз жиноятчилар учун олий жазо ўлим жазоси бор экан. Инсон боласи туғилибоқ жиноятчига айланиб қолмайди. Ёки жиноятчи бўлиб туғилмайди. Уни  ножўя таъсирлар оқибатида жиноят оламига этаклашади. Шунда қонунан улар ўз жазосини олишади. Айниқса мудҳиш ва оғир жиноятга қўл урган инсонларга ҳаттоки  ўлим жазоси ҳам тайинланган. Инсонийлик жиҳатдан ҳозирда етмишга яқин давлатда ўлим жазоси бекор қилинган. Шу қатори Ўзбекистонда хам. Бу тушунча бизнинг юртимизда ўз қийматини йўқотган. Йигирмадан зиёд давлатларда бу жазога тақиқ қўйилган бўлиб, ўлим жазоси амалдаги давлатларда  жиноят  турига, субъектига, шунингдек, ижро этиш тартибига қараб бир-биридан фарқланади. Ҳозирги кунда дунёнинг 72 давлатида ўлим жазоси қўлланиладиган ёш жиҳатдан  қаралган.  АҚШнинг 15 штатида ўртача 12-17 ёш деб кўрсатилган. АҚШнинг айрим штатларида, Жанубий Корея, Туркия, БАА, Индонезия, Ливан, Яман, Иордания, Монголия, Гватемала ва бошқа бир қатор давлатларида ўлим жазоси аёлларга нисбатан ҳам қўлланилиши назарда тутилган. АҚШнинг 12 штатида руҳий касалларга ҳам ўлим жазоси тайинланиши мумкин.
Ўлим жазоси энг кўп қўлланиладиган давлатлардан бири Хитой бўлиб, 1981 йилгача бу давлатда ўлим жазоси қасддан одам ўлдириш, ўғирлик, номусга тегиш каби жиноятлар учун назарда тутилган бўлса, кейинчалик жазонинг қўлланиш доираси янада кенгайтирилиб, порахўрлик, камомад йўли билан талон-тарож қилиш, қўшмачилик, наркотик моддалар савдоси билан ғайриқонуний  шуғулланиш жиноятлари учун ҳам қўлланилиши назарда тутилган.

Ҳозирда ўлим жазоси 73 та мамлакатда отиб ўддириш орқали ижро этилади. Шунингдек, 58 та давлатда ўлим жазосига ҳукм этилганларни осиш кўзда тутилган, 5 та давлатда эса маҳкумни заҳарли мода билан укол қилиш, Конго, БАА ва Саудия Арабиятонида бошни танасидан жудо этиш, АҚШда электр стул ва заҳарли газ орқали, Суданда хочга қоқиб ўддириш усуллари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини Жиноят кодексидан бутунлай чиқариш йўлида жиддий ҳаракатлар олиб борилган. Ушбу кодекс қабул қилинган вақтда ўлим жазоси 13 та эди.
1998 йил 29 августида жиноят кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунга кўра, ушбу жиноятлар сони 8 тага қисқарди.
«Жиноий жазоларни либераллаштириши муносабати билан ЖК, ЖПК ва МЖТК га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» ги 2001 йил 29 августдаги қонунга кўра, ушбу жиноятлар тўрттага қисқарди.
2003 йил 12-декабрдаги қонунга кўра, эндиликда, ўлим жазоси жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модда 2-қисм) ва терроризм (155-модда 3-қисм) учун қўлланилиши мумкин эди.
Юқоридаги холатлар Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонун-чилигидан ўлим жазосини  келажакда бутунлай олиб ташлашга қўйилаётган қадам эди.
Президентимиз Ислом Каримовнинг 2005 йил  августда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида"ги фармонига биноан мамлакатимизда 2008 йил 1 январдан ўлим жазоси бекор қилинди.
Ўзбекитон Республикаси Президенти фармонига мувофиқ, 2008 йилнинг дастлабки кунидан бошлаб мамлакатимизда ўлим жазоси бекор қилинди ва шундан сўнг умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси фақат икки турдаги жиноят, яъни жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш ва терроризм учун тайинланди. Бунда жазонинг мазкур тури хотин-қизларга, 18 ёшга етмаган ва 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланмайдиган  бўлди..
Хорижий экспертлар ва юртимиз мутахассисларининг эътирофича, Ўзбекистонда ўлим жазосини қўллашга доир жиноят қонунчилиги сиёсати жаҳонда кечаётган жараёнларга тўлиқ мос, Конситуциямиз моҳиятидан келиб чиқадиган инсонпарварлик тамойилини ўзида тўла акс эттиради. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, инсонга, унинг ҳаётига ҳамиша буюк неъмат сифатида қараб келган халқимизнинг маънавий қадриятлари ҳам шуни тақозо этади.
Ўлим жазосини бекор қилишга оид жараён юртимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг яна бир самараси эканини алоҳида қайд этиш ўринлидир. Бунда, Президентимиз Ислом Каримов 2005 йил 1 август куни имзолаган "Ўзбекитон Республикасида ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисида"ги фармон мамлакатимизда инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари, аввало, яшаш ҳуқуқи самарали муҳофаза этилишини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлган.
Эътиборли жиҳати шундаки, жиноий жазоларни янада либераллаштириш борасидаги ислоҳотларнинг моҳияти, шу жумладан, ўлим жазосини бекор қилиш заруратини фуқаролар онгу шуурига сингдириш борасида изчил тарғибот ишлари олиб борилди. Зотан, инсоният ўз тарихининг аксарият қисмида оғир жиноятлар учун ўлим жазосини қўллаб келганлигини назарда тутсак, ўлим жазосини бекор қилишда аҳолининг фикрини албатта ҳисобга олиш қанчалик муҳим экани яққол равшан бўлади. Қонунчилигимизга жиноий жазолар тизимидан ўлим жазоси чиқариб ташланиб, унинг умрбод ва узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси билан алмаштирилишини таъминлайдиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ўлим жазосининг бекор қилиниши давлатимизнинг бу борадаги сиёсатининг амалий ифодаси бўлиб, халқимиз томонидан инсонийлик ва бағрикенгликнинг юксак намунаси сифатида катта хайрихоҳлик билан кутиб олинди. Ўзбекитоннинг бу борадаги дадил қадамини жаҳон жамоатчилиги ҳам улкан тарихий воқеа сифатида эътироф этмоқда.




Мастура Хамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...