суббота, 5 марта 2016 г.

Масъулиятсиз ЖУРНАЛИСТЛАР....
Танқид ва тахлил

Юртимизда оммавий ахборот воситалари ходимларининг эркин ижод қилишлари ва маҳоратларини ошириб боришлари учун талайгина имкониятлар яратилган. Уларнинг маанфатлари хатто қонун хужжатларида ҳам мустаҳкамланиб қўйилган. Ҳар йили республика, вилоят миқёсида рағбатлантириш мақсадида эса  “Олтин қалам” миллий мукофоти, “Энг улуғ, энг азиз”, “Инсон ҳуқуқлари журналист нигоҳида” ва яна бошқа бир қатор танловлар, ўқув амалий семинарлар бўлиб ўтади. Бунинг замирида ҳам айнан боя таъкидлаган мақсадлар мужжасам. Аммо журналистларимиз бу имкониятлардан фойдалана олишмоқдами?

 Мана қарийб икки йилдан буён “Маънавият гулшани” газетасида мухбир бўлиб ишлайман. Озми кўпми тадбирларда, семинарларда журналистлар жамоаси ичида бўламан. Кўпинча кузатишларим натижасида аксариятининг фаолияти фақатгина  газетага материал тайёрлаш билан чекланиб қолганини пайқайман. Касбий ривожланиш эса бир четда қолиб кетмоқда. Худди олтинларини сандиққа яширган бойдек, негадир ижодий ишларини танловларга тақдим этишдан қочишади. Аҳир худди шундай интилишлар орқали ижодий рақобат, журналистлар маҳорати ошмайдими?
Бир, икки мисоллардан келтирсам. Ўтган йилнинг 30 ноябрь санасида Журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери Наргиз Қосимова вилоятимизда бўлиб, журналистлар билан учрашди. Шунда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси бўйича хизматларни такомиллаштириш” лойиҳаси ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази ва ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ҳудудий ОАВнинг салоҳиятини ошириш” лойиҳалари доирасида Европа Иттифоқи ва ЮНИСЕФнинг молиявий кўмагида журналистлар учун “Ўзбекистонда оналик ва болалик муҳофазаси бўйича хизматларни такомиллаштиришнинг ОАВда ёритилиши” мавзусида энг яхши журналистик материал учун танловига ижодий ишларини топширишини айтди. Вилоят журналистлари қизиққандек бўлдию, лекин мана мен қатнашаман деган ижодкор чиқмади. Вахоланки газеталаримизда бу мавзуда керак десангиз етарлича ғолибликка арзийдиган мақолалар талайгина эди. Лекин, бор деб тутилдим, йўқ деб  қутилдим дегандей, барча жим эди.
Яна бир мисол Ў збекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят ҳудудий бўлинмаси ва “Маънавият гулшани” газетаси ҳамкорликда “Қариялари қадрланган юрт” танловини эълон қилди. Хар йиғилишларда уюшманинг раҳбари Н.Тўраев жон куйдуриб журналистларни жонлантиришга ундар, қатнашинглар дея таъкидларди. Ҳатто газеталарнинг электрон почталарига бирма-бир танлов эълонини жўнатди. Лекин қарангки, хали ҳунуз журналистларимиз уйқуда эди. Ўйлаб кўрингга, ўтган “Қариялари қадрлаш йили”да наҳот битта журналист шу мавзуда мақола ёзмаган бўлса. Ёзган, аммо, уларни тўплаб, топшириш эсдан қиччан дея қолайлик. Шунинг учун ҳам ижодий ишлар сони қабули салкам ярим йил давом этган бўлсада, сони бармоқ билан санарли бўлди. Лекин қувонарлиси, хали ҳам орамизда менинг ижодим бир қолипда қолмаган, рақобатбардош дея майдонга чиққанлар топилди. Сурхондарё вилояти телерадикомпанияси Радиоэшиттиришлар муҳарририятининг катта муҳаррири К.Юсупова, “Денов овози” газетаси мухбири Д.Алиева, “Ташриф” газетаси муҳаррири Ҳ.Темиров, “Халқ посбони” газетаси муҳаррири  Ж.Аноров, “Музработ” газетаси муҳаррири  А.Йўлдошев ишлари муносиб тақдирланди ҳам.
Журналистлар ўйлангга, уларнинг ўрнида сиз ҳам бўлишингиз мумкин эди. Нафақат вилоят миқёсида, балки республика миқёсида танловлар соҳсупасида сиз турсангиз, бу вилоятимиз фахри ва ғурури эканлигини наҳот билмасангиз. Зеро, республикамизнинг бошқа ҳудудлари ижодкорларидан кам истеъдодлар йиғилмаган бизда. Фақат озгина масъулият, олдингга интилиш уларни янада ютуқларга эришига сабаб бўларди.
Мастура Ҳамроева   


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...