Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ташкил топган кун нишонланди
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисм ташкил топган кун нишонланди.
Ушбу ҳарбий қисм 1941 йил 5 декабрь куни Сол-Илейск шаҳрида ташкил топган ва ўзининг узоқ ва қахрамона йўлини иккинчи жахон уруши йилларида бошлаган. Фашизм билан олиб боирлган уруш йилларида ҳарбий қисмга нисбатан давлат раҳбарияти томонидан тўрт маротаба миннатдорчилик билдирилган. 1944 йилда 3 даражали “Суворов” ордени билан тақдирланган.
1945 йил 28 октябрь куни ҳарбий қисм Сол-Илейск шаҳридан Термиз шахрига кўчириб келинган. Ҳозирги кунга қадар ушбу ҳарбий қисм ўтказилаётган армия ўйинларида ҳамда давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ўқув машғулотларида фаол иштирок этиб Мудофаа вазири номидан тақдирланган.
Байрам тадбирида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги маъсул офицерлари, Афғон уруш фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда вилоят маданият маркази ходимлари иштирок этдилар.
Ҳарбий қисм очилишига бағишланган тадбир ҳарбий қисм маданият марказида бошланди, унда сўз олганлар ҳарбий қисмнинг ташкил топиши ҳамда эришган ютуқлари тўғрисида барча маълумот берди.
Ҳарбий қисм ташкил топган кун муносабати билан Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ва Мудофаа вазири буйруғида кўрсатилган бир гурух ҳарбий хизматчилари, Афғон уруши қатнашчилари ва Қуролли Кучлар ишчи химзматчилари миннатдорчилик, навбатдаги унвон, I, II, III даражали “Намунали хизмати учун” кўкрак нишонлари билан ҳамда вилоят хокимининг ҳамда куч тузилма раҳбарларининг қимматбахо совғалари билан тақдирландилар.
Тадбир сўнгида барча иштирокчилар байрам дастурхонига таклиф қилинди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий