“Ватан таянчи” аъзоларига кўкрак нишонлари топширилди
Унда Мудофаа вазирлиги «Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, ҳарбий прокуратура, Мудофаа вазирлиги Фахрийлар кенгаши вакиллари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди.
Тадбирда Термиз шаҳридаги Президент мактаби ҳамда иқтисослашган умум таълим мактабларида таълим олаётган “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати отряди аъзоларига кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.
Тантанали маросимда сўзга чиққанлар отряд аъзоларига келгусида ўз тенгдошлари орасида ҳақиқий ватанпарвар, етакчи ва ташкилотчи бўлиши зарурлиги ҳамда эл-юрт манфаати йўлида садоқат билан хизмат қилиш ҳар бир ёш авлоднинг Ватан олдидаги бурчи эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир якунида ташкил этилган қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда юрт посбонларининг саҳна чиқишлари ёшларга ўзгача завқ бағишлади
Комментариев нет:
Отправить комментарий