пятница, 24 мая 2024 г.

 Ҳарбий  хизматчиларнинг фарзандларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсияномалар тантанали топширилди

Президентимизнинг 2018 йил 14 майдаги  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идора ходимларининг фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриатига ўқишга кириш учун беш фоизли квота ҳамда бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ходимларнинг фарзандларига эса олий таълим муассасаларининг бакалавриатига танловсиз қабул қилиш тўғрисида тавсияномалар берилиши белгиланган.

Шунга мувофиқ тадбирда Термиз, Какайди, Хайробод гарнизонлари ҳарбий қисмларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларнинг 49 нафар ўғил-қизи беш фоизли квота асосида ўқишга кириш тўғрисидаги тавсияномага эга бўлди.

Тадбирда Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник Пўлат Сативалдиев мамлакатимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига кўрсатилаётган эътибор ҳақида атрофлича сўз юритди. Жорий йилда умумтаълим мактабларини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга йўлланма олаётган ёшларга омад тилади.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг Какайди гарнизонидаги ҳарбий қисмда хизмат қилаётган подполковник Бобур Бўрановнинг қизи Азиза Баҳодирова Жарқўрғон туманидаги 1-умумтаълим мактабини битирмоқда. У хорижий тил бўйича мутахассис бўлишга жуда қизиқади.

-Ватан ҳимоячиси оиласида туғилиб, камолга етаётганимдан фахрланаман, дейди Азиза Бўранова. Оиламиз ҳар тарафлама ижтимоий ҳимоя қилинмоқда. Бугун менга топширилган имтиёз берувчи тавсиянома ўз орзу-истакларимни рўёбга чиқаришда интилишлардан тўхтамасликка ундади. Мактабни тугатгач, Бухоро давлат университетининг жаҳон тиллари факультетига ҳужжат топшираман. Келгусида Янги Ўзбекистон тараққиёти учун хизмат қиламан.

Тантанали маросим якунида ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари сўзга чиқиб, кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун давлатимизга чуқур миннатдорлик билдирди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Ўзбекистон – 2030” стратегияси монументи очилди Янги 2025 йилнинг дастлабки кунларида Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани марк...