Фестивал олди журналистлар учун матбуот анжумани ташкил қилинди
Бугунги кунда хорижликлар эътиборида бўлган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалини юқори бадиий савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ва ижодий ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Фестивал дастури бўйича
оммавий ахборот воситалари
ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга матбуот анжумани давомида
жавоб олишди.
Маълумот
учун 1-7 май кунлари Бойсун тумани “Бибиширин” маҳалласида жойлашган туризм комплексида фестивал бўлиб ўтади. 16 та хорижий
давлатлардан фольклор жамоалари ва яккахон ижрочилари фестивалда иштирок этишади.
1 май кунига қадар 16 та
давлатдан ҳамда 3 та халқаро ташкилотдан жами 150 нафардан ортиқ хорижий
меҳмонлар Тошкент шаҳрига ҳамда Тожикистон вакилларидан 16 нафари “Сариосиё” чегара пости орқали Сурхондарё
вилоятига етиб келади.
Фестивал дастуридан Термиз давлат университетида “Сурхон воҳасининг инсоният цивилизациясидаги ўрни: моддий ва номоддий маданият асослари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция, фольклор санъати йўналишида ҳамда миллий халқ ўйинлари ва томоша санъати йўналишида танлов ва уларни тақдирлаш маросими, дрон шоу, Сурхондарё вилояти туманларидан келадиган фольклор жамоаларининг ўз қўрғонларида мусиқий дастурлар намойиши, миллий ҳунармандчилик санъати ва миллий таомлар кўргазмалари, миллий кураш ва улоқ кўпкари мусобоқалари, варрак учириш, қўчқор ва хўроз уриштириш, арқон тортиш ва бошқа миллий халқ ўйинлари ҳамда Бойсун туманидаги экотуризм ҳудудларига саёҳат ва инфо-турлар ташкил этилади.
Мастура Хамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий