Ички туризм
имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди
Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга. Шуни инобатга олган холда йилдан йилга туризм соҳасини янада ривожлантириш, сайёҳларни жалб қилиш, туроператорларга кенг имкониятлар яратиш, туризм объектларини асраб авайлаш борасида катта ишлар олиб борилмоқда.
Ўзаро хамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида воҳада фаолият юритаётган туроператор ва турагентлар, меҳмонхоналар, хостел ва оилавий меҳмон уйлари, санаторийлар вакиллари ҳамда корхона ва ташкилотлар касаба уюшмаларининг бошланғич ташкилотлари раҳбарлари ва хатто Тожикистон Республикасидан ташриф буюрган делегацияни жамлаган холда “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил”- ички туризм ярмаркаси бўлиб ўтди.
Термиз
шаҳридаги “Санъат саройи”да Сурхондарё вилояти Туризм бошқармаси томонидан
ўтказилган кўргазмада иштирокчиларга туроператор ва турагентларни
истеъмолчиларга танитирилди, ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар
ҳамда корхона, ташкилотлар ҳамкорлигида “тадбиркор билан тадбиркор” (Б2Б) ва “тадбиркор
билан мижоз” (Б2С) механизмлари асосида учрашувлар ташкил қилинди.
Мастура
Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий