среда, 14 сентября 2022 г.

“ЗАРАБОҒ” дан “ҚАРАБОҒ” гача етиб борган лойиҳа


Юртимизда хотин-қизларни касбга йўналтириш бўйича талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса чекка тоғлар бағридаги қишлоқ ва маҳаллалардаги аёлларни бандлигини таъминлаш йўлида Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар катта кўмакчи бўлмоқда.

Шеробод туманининг чекка  "Зарабоғ"  ва “Қарабоғ” қишлоқлари. Ушбу маҳаллалардаги қарийб 100 нафардан ортиқ хотин-қизлар бугунги кунга келиб тикувчилик касбини мукаммал ўрганишди. Аксарият ҳунар ўрганган қизлар ҳозирда ўз фаолиятини йўлга қўйиб, буюртмалар қабул қилмоқда. Бундай натижалар ортида  Сурхондарё вилояти Ёшларни ва аёлларини касбга йўналтириш маркази раҳбари Мухаббат опа Солиеванинг катта меҳнатлари ётибди.




Ўзбекистон ННТ лари  миллий ассоциа-цияси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб –қувватлаш  жамоат фондининг грант маблағи асосида Муҳаббат опа  ёшларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга кўмаклашиш йўналиши бўйича “Тадбиркор ва ҳунарли ёшлар Янги Ўзбекистоннинг келажаги" номли лойиҳа-сини вилоятимизда амалга оширди. Шу асосида “Зарабоғ” маҳалласидаги хотин-қизларга тикувчилик сирларини ўргатиш мақсадида  тикувчилик курслари ташкил қилинди. Унга маҳалладаги чевар О.Маматқуловани жалб қилган холда ҳам маҳалла аёлини иш билан таъминлади ҳам қизларни ҳунарга ўрганишига имкон берди.

-“Зарабоғ” қишлоғида яшайман. Тикувчилик касбига қизиқардим. Аммо туман марказига борай десам, узоқлик қилади. –дейди Орипова Дилноза. Қатнашга қийналаман. Лойиҳа асосида қиўлоғимизда биз учун курс ташкил қилингани қувонтирди мени. Қатнаб, ҳунар ўргандим. Ҳозирда уйда ўз ишимни бошлаганман. Мактабга қизлар  учун кофта, юпка, аёллар учун эса миллий услубдаги кўйлакларга буюртма олганман. Бу орқали оиламга уйда ўтирган холда   қўшимча даромад келтирмоқдаман.

Лойиҳа доирасида Зарабоғ  ва Қарабоғдаги  Дилноза каби кўплаб қизлар  “Ўз бизнесингни ўзинг бошла” мавзусидаги  бизнес тренингларга, ойлик тикувчилик курсларида ўқитилди. 

 Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...