суббота, 31 июля 2021 г.

 Меҳнат ортидан  келажагини яратаётганлар


Ангор туманидаги 1-сонли касб-ҳунар мактаби. Бугун ушбу масканда тикувчилик, гиламчилик, хамширалик иши каби 13 йўналиш бўйича ўқувчилар қабул қилинади ва касб сирларини ўрганишмоқда. Уюшмаган ёшлар шу йўл ўрқали мехнат қилиш учун кўникмаларга эга бўлмоқда. Ҳар бир гурухларда 15-18 нафардан тингловчилар ҳам назарий ҳам амалий машғулотларда тобланмоқда.  529 нафар тумандаги фуқаролар ушбу мактабга жалб қилинган. Улар орасида Ойдина Қурбонова ҳам бор.

пятница, 30 июля 2021 г.

 Кўргазмадан маҳорат дарсларида тажриба ортирган қизлар


 Хунарсиз ва дипломсиз айниқса қиз бола бўлган инсон борки келажагидан хавотирланади. Қай холат билан ишга кира олмас, келажагимни қандай яратсам экан дея ташвишланади. Айниқса бизнинг жамиятда  аёлларнинг ишлаши борасида қарама қарши фикрлар доим бўлган. Қўллаб-қувватланса қийналиб бўлсада ўз йўлини топиши мумкин. Аммо оиласида ишласга имкон бермаса бу вазиятда  аёлларга қийин бўлиши табиий. Шундай вазиятларда ҳам ўзига ишонч ила келажаги учун курашишда эса доим   ўзгача мотивацияга  уларга доим зарурдир. Аёлларимизнинг жамиятда ўз ўрнини топишлари учун Термиз шаҳрида навбатдаги махорат дарси ташкил қилинди. Унга 15 нафардан ортиқ ишлаш истагида бўлган аммо бу борада илк қадамни нимадан бошлашни билмаётган хотин-қизлар жалб қилинди.

понедельник, 26 июля 2021 г.

 Касаначиликдан кичик тадбиркорликка


    Термиз шаҳрида “Аёллар дафтари”га 3 минг 639 нафар хотин-қизлар 9 тоифа бўйича киритилган. Шу кунга қадар 3639 нафар хотин-қизларга ёрдам кўрсатилди. Боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд  305 нафар хотин-қизларга 224 млн 175 минг сўм бир марталик моддий ёрдам берилди.

пятница, 23 июля 2021 г.

 Хотин-қизлар ҳокимлик жамғармаси ва “Аёллар дафтари” ҳақида биласизми?

 Бугунги кунда ишсиз ва имконияти чекланган, ёрдамга мухтож  хотин-қизларни жамиятда ўз ўрнини топиши учун “Аёллар дафтари” яратилган. Шу асосида уларнинг бандлиги таъминланиши учун қатор имтиёзлар ҳам яратилган. Бу имкониятлар аёллар фойдалана олишмоқдами? “Аёллар дафтари” асосида ҳокимлик жамғармасидан хотин-қизларга берилаётган кўмак ҳақида маълумотларни аҳоли биладими? Ушбу саволларга қизиқиб тахминлар билан маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлимига йўл олдим. Мени қизиқтирган саволларнинг барчасига шу ерда жавоб олдим.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...