воскресенье, 17 января 2021 г.

 “E-IJRO AUKSION” ҳақида нималарни биламиз?


Ҳозирги кунда юртимизда 5 та йўналишда ер участкаларини ажратиш тартиби олиб борилади. Улардан бири тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер участкаларини ажратиш бўлиб, ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали йўлга қўйилган. Ўзи “E-IJRO AUKSION” ҳақида нималарни биламиз?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарори юзасидан “Давергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилди. Унда  ер майдонларини ваколатли органлар билан келишиш тегишли тартибда хулосалар олиш фақат ушбу тизимида электрон тартибда амалга оширилади. Шу билан бирга  жисмоний шахслар томонидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдонларини олиш фақатгина “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади.

Бунда юртдошларимиз  «e-kadastr.uz» ахборот дастурига кириб ўзлари танлаган ер участкасига электрон тартибда ариза беради. Туман (шаҳар) кадастр филиаллари келиб тушган таклифларни 5-иш кунида кўриб чиқиб “YERELEKTRON” ААТга киритади. Туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан 10 иш кунида бўш ер майдонларига тайёрланади ва техник шарт олинади. 5 иш кунида тегишли ташкилотлар билан келишилади.Келишилган ер майдонлари 5 иш кунида инвестиция мажбуриятлари ҳамда бошланғич нархи белгиланади. Инвестиция мажбуриятлари ҳамда бошланғич нархлар белгилангандан сўнг 1 иш кунида “YERELEKTRON” ААТ орқали автомат тарзда “E-ijro auksion” электрон савдо майдончасига юборилади ва энг якунида  аукцион савдолари “E-auksion.uz” сайтида ташкил этилади. Шу кетма кетликда “E-IJRO AUKSION” га қадар ер майдони етиб боради.

Мастура Хамраева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...