Кадастр тизимидаги ислоҳотлар жараёнига назар
Халқнинг энг асосий ва бебаҳо бойлиги, битмас-туганмас мулки ер қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умумхалқ бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида эканлиги айтилган. Бу борада юртимизда жадаллик билан ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Ер ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш
жараёнларида коррупцион ҳолатларни олдини олиш борасида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ
қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-4819-сон қарорига мувофиқ Агентлик тизимида Комплекс назорати
хизмати ташкил этилди. Ҳар бир ҳудудда Комплекс назорати хизматнинг ходимлари
фаолият юритади. Эътиборли томони улар тўғридан-тўғри марказга бўйсунади. Яъни
ҳудудий бошқарма бошлиқларига ҳисобдор бўлмайди, мустақил иш юритади.
-Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолия-тини амалга ошириш учун ер участка-ларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби белгиланган. Вилоят ҳудудида йил давомида хатлов натижа-ларига кўра жами 2843 та бўш ер участкалари аниқланган.- дейди Ўзбе-кистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар па-латаси Сурхондарё вилояти бошқар-маси Ахборот сиёсати бўйича бошлиқ ўринбосари Бехруз Сафаров. Вилоятда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган 2 877 та ер майдонлари аниқланиб “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилган. Ушбу ер участкаларидан 1964 таси белгиланган тартибда “E-IJRO AUKSION” электрон-онлайн савдо майдончасига чиқарилди.
“E-IJRO AUKSION”
электрон-онлайн савдо майдончасига чиқарилган ер участкаларидан 714 таси 231
миллиард 872,0 млн. сўм инвестиция киритиш, 2 889 та янги иш ўринлари
яратиш шарти билан 7 миллиард 885 млн. сўмга сотилди.
Шунингдек, бугунги кунда 1215
та ер майдонлари аукцион савдоларида турибди.
Вилоятимизда
якка тартибда уй-жой қуриш учун жами 469 та 10.85 гектар ер майдонлари “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали аукцион савдоларига чиқарилган. Шу
билан бирга давлат
хизматлари маркази ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўчмас
мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича 2020 йил давомида
жами 40 минг 215 та буюртмалар
қабул қилинган бўлиб шундан, 38 минг
509 та жисмоний шахслар томонидан, 1 минг 706 та юридик шахслар томонидан буюртмалар келиб тушган.
Кадастр агентлигининг
Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилоятида ҳозирги кунда 1215 та ер
майдонлари аукцион савдоларига қўйилган бўлиб, уларнинг 41 таси Термиз шахрига
тўғри келади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий