ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ
Сурҳондарё вилоятида жойлашган ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида Термиз тумани ҳалқ таълими бўлимига қарашли 12, 16, 19, 23, 24 ва 35-сонли мактаб ўқувчиларини ҳарбий қисмга ташриф буюришлари таъминланиб, очиқ эшиклар куни ташкиллаштирилди.
Мактаб ўқувчи ёшларига ҳарбий қисм кинология ва чавандозлик таъминоти хизматининг хизмат итлари иштирокида масофадан овозли ва имо ишорали буйруқларни бажариш, одам хидини ажратиш, буюм эгасини қидириб топиш ҳамда шартли Давлат чегара бузғунчисини қўлга олиш бўйича чиқишлар намойиш этилиб, хизмат итлари ва уларнинг Давлат чегараларини химоя қилиш ва қўриқлаш самарадорлигини оширишдаги аҳамияти тўғрисида маълумотлар берилди.
Ушбу жараёнда, йўриқчилар томонидан хизмат отида
чиқишлар қилиниб, ДХХ чегара қўшинлари тизимида хизмат отларидан фойдаланиш
орқали қўлга қиритилаётган ютуқлар, чегара нарядига жалб қилинган ҳарбий
хизматчиларнинг иш самарадорлигини юқори даражада бўлишини таъминлашдаги ўрни, хизмат
отларидан Давлат чегарасининг тоғли, адирли
ва техникалар харакати чекланган худудларда, чегара хизматини ўташда кенг
қўлланилаётганлиги тўғрисида айтилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий