четверг, 21 января 2021 г.

Коррупция: рақамлар ортидаги ҳақиқат


2020 йилда фуқаролардан ички ишлар органларига 3454 та коррупция ва порахўрлик билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг 54 % қаноатлантирилиб, қолган қисми бўйича малакали тушунтиришлар берилиб тегишли ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Ўтган йилда  фирибгарлик йўли билан 33 мингдан ошиқ фуқародан 179,7 млрд сўм ва 11,8 млн АҚШ доллари қўлга киритилгани аниқланган. 2020 йилда 1723 нафар мансабдор шахс коррупция бўйича жиноий жавобгарликка тортилган. Бу статистика шунчаки сонлар эмас. Бунинг ортидан инсонларнинг қонуни четлаб ўтишга уруниши, коррупциянинг илдиз отишига замин яратиб, кенг қулоч ёйиши  турибди.

воскресенье, 17 января 2021 г.

 “E-IJRO AUKSION” ҳақида нималарни биламиз?


Ҳозирги кунда юртимизда 5 та йўналишда ер участкаларини ажратиш тартиби олиб борилади. Улардан бири тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ер участкаларини ажратиш бўлиб, ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончаси орқали йўлга қўйилган. Ўзи “E-IJRO AUKSION” ҳақида нималарни биламиз?

                 Кадастр тизимидаги ислоҳотлар жараёнига назар


Халқнинг энг асосий ва бебаҳо бойлиги, битмас-туганмас мулки ер қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ва ишлаб чиқаришнинг асосини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддасида ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий захиралар умумхалқ бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида эканлиги айтилган. Бу борада юртимизда жадаллик билан ислоҳотлар олиб борилмоқда.

четверг, 14 января 2021 г.

 КАДАСТР: соҳадаги ишлар сархисоб қилинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги “Кадастр соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 535-сонли қарорига мувофиқ юридик ва жисмоний шахсларга мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар асосида тегишли бўлган кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартиби белгиланди.

среда, 13 января 2021 г.

                              2020: жамиятимиздаги оилалар

Жамиятнинг бир бўлаги бўлган оила муқаддас саналади. Янги қурилаётган оилаларни, туғилаётган фарзандларни кўриб хавас қилсак, ажрашиб кетаётган ва бу дунёни тарк этаётган юртдошларимизни ўйлаб ҳафа бўламиз. Статистикага назар ташласак эса кўрсаткичлар ўйлантиради кишини.

пятница, 8 января 2021 г.

ВАТАНПАРВАРЛИК  ОЙЛИГИ ДОИРАСИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ

Сурҳондарё вилоятида жойлашган ДХХ чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида Термиз тумани ҳалқ таълими бўлимига қарашли 12, 16, 19, 23, 24 ва 35-сонли мактаб ўқувчиларини ҳарбий қисмга ташриф буюришлари таъминланиб, очиқ эшиклар куни ташкиллаштирилди.  

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...