Миллатлар бошқа лек Ватанимиз битта
Термиз шаҳар маданият бўлими тадбирлар залида маданият бўлими тасарруфидаги Рус миллий маркази билан ҳамкорликда - "Куч бирдамликдадир" шиори остида маданий-маърифий тадбир ўтказилди. Ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирга Жарқўрғон тумани, Денов тумани Музробод тумани ва Термиз шаҳар Рус миллий марказлари ҳамда Татар-Тожик миллий марказлари томонидан ранг-баранг концерт номерларини намойиш этилди. Ушбу тадбирга Ўзбекистондаги Россия Федерацияси вакиллари Листопадова Татяна Олеговна ва Карасёв Алексей Андревичлар иштирок этдилар. Ушбу дўстлик учрашуви Термиз шаҳар маданият бўлими ижодий жамоаси томонидан юқори савияда ўтиш таминланди. Тадбирда фахрийлар, ўқувчи ёшлар ва бадиий жамоалар иштирок этишдилар.
А.Қўчқоров.
Комментариев нет:
Отправить комментарий