понедельник, 4 ноября 2019 г.

Олис юрт азоблари ёхуд ёлғон курбонлари
Узоқ сафарни кўзлаб йўлга отланган йўловчи энг аввало борар манзилининг олис яқинлигини қолаверса, сафар харажатлари-ю, йўл қийинчиликларини инобатга олган ходда шунга яраша тараддуд кўради. Бундан мақсад эса кўзлаган манзилига то етиб боргунича ва ундан кейинги вазиятларда қийналиб қолмаслик.


Шу боис донишмандлар "йўл азоби гўр азоби" ёхуд "етти ўлчаб бир кес" деган нақлларни бекорга айтишмаган. Бу пурмаъно хикматларда гaп кўп. Бироқ бу ибратли сўзларга қулоқ осмаётган айрим юртдошларимиз борки, нафақат йўл азобини чекишмоқда балки ўзга юртларда сарсон-саргардон хам бўлишаётгани бугуннинг аччиқ ҳақиқати. Негаки, улар ўйламасдан иш юритиб, таваккалчиликга қўл уриб ёки бўлмаса кимларнингдир ёлғон ваъдасига ишониб ишлаш учун хорижий давлатларга бориб қолишмокда. Алоқибат бегона юрт оломон одамлари орасида нима қилишини билмай аро йўлда қолиб кетишмокда. Чунки борган мамлакатнинг тилини яхши билмайди қолаверса, урф-одатларини турмуш тарзини тушунмайди. Устига-устак қоп-қоп ваъдаларни бериб, алдаб чақирган хамқишлоғи хам аллақачон жуфтакни ростлаган бўлиб чикади. Бошини қайси деворга уришни билмай аросатда қолган бу хамюртимиз энди нима қилсин? уйига қайтиб кетай деса чиптага пул йўқ, бировдан бир нима сўрай деса бегона одамлар бегона шахар таниш бўлмаса. Ўзи бир амаллаб қарз- қавола қилиб шу ергача етиб келганини эсласа, баттар азият чекади. Хамқишлоғини қарғашдан ўзга чора йўқ!?

Бугун хорижий давлатларга бориб, ана шундай ахволга тушиб қолаётган аксарият ёш йигитларнинг такдири шундай кечмокда. Уларни обдон суруштириб кўрсангиз, кўпчилиги яшаб турган қишлоғидан узоққа чикмаган лоақал туманининг марказини ёхуд вилоят марказларини тузукроқ билмаслиги очиқроги, остона хадлаб кучага чикмагани аён бўлмоқда. Бироқ минг-минглаб километр масофа босиб бегона юртларга дабдурустдан иш излаб келиб қолаётгани эса кишини таажжубга солади албатта. Вахоланки, борган мамлакати хақида заррача унда тасаввур йўқ. Қаерда жойлашган ахолиси нима билан шуғулланади.? Жамият ахолисининг яшаш шароити кандай бу хакда бирор бир маълумотга эга эмас. Юқорида таъкидлаганимиздек бегона шахарнинг бемазза шароитига кимнингдир ёлғон гапига ишониб келиб колганлиги ачинарли хол. Натижада узга юртларда саргардон булиб ўзини хам ўзгаларни хам сарсон килаётгани ақлбовар килмайди. Аксарият холларда иш тополмай кийналиб, интернет сайтларидаги миш-мишли ёлгон хабарларга ишониб, диний экстремизм ва терроризм окимларининг жирканч тузогига илиниб колаётганидан хам кўз юмиб бўлмайди. Онги тафаккури хали тўлиқ шаклланмаган бу ёш йигит- кизларни турли хил алдовлари билан ўзлари томон оғдириб олишаётгани хам бор ran. Дин ниқобидаги манфур бу кимсалар узларининг кабих ниятларини амалга ошириш учун хар қандай жирканч ишлар ни бажаришга уринишмокда. Бунда эса улар айниқса болалар ва аёллардан фойдаланган холда яширин фаолият олиб боришга интилишаяпти. Шундай экан, хар биримиз бегона шахарга сафарга отланар эканмиз энг аввало мазкур мамлакат хакида бироз булсада тушунча эга булмогимиз лозим. Бу эса хар қандай шароитда ва вазиятда сизга ас қотиши табиий. Қолаверса, ён-атрофимизда юз бераётган турли хил воқеа ва ходисаларга хамиша теран куз билан бокиб, онгли муносабатда бўлмоғимиз даркор. Негаки, барча кўнгилсизликлар лоқайдлик ва бепарволик оқибатида келиб чикишини асло унутмайлик!

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...