воскресенье, 6 октября 2019 г.

Муштипар аёлга ёрдам бера олмаётган жамият

Оиламизнинг мустаҳкам устунидан бири аёл. У нафақат она, балки ҳаёт  муштларига чидаётган турмуш ўртоқ, мехрибон опа ёки сингил, жамиятимизда ўз ўрнини топишга уринаётган бир инсон ҳамдир. Лекин негадур ўз ўрнини топмоқчи бўлган, турмушнинг аччиқ кечмишларини бошдан ўтказаётган аёлга ёрдам қўли узатилмаяпти. Нега?


Шунчалик биз атрофимизда мухтож бўлиб қолган инсонларга ёрдам бермаслик даражасида бефарқ бўлиб қолмоқдамизми? Яқинда мен ўзимнинг FACEBOOK ижтимоий тармоғидаги профилимда “Қумқўрғон туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими бошқармаси эътибор қаратишингизни сўрайман.....” сарлавҳаси билан пост қолдирдим. Мутассади  ҳокимият вакиллари эътибор қаратармикан дегандим...  Аммо, ҳали хануз ёрдам бера оладиган қўллар узатилмади.
Мастоной Арзиева. Қумқўрғон тумани, Навбаҳор кўчаси 3-уйда истиқомат қилади. 15 йил умрини ўқитувчилик касбига бағишлаган опа. Бугун турмуш ўртоғи ногирон бўлиб қолганлиги учун ишлай олмаганди. Икки нафар фарзанди билан қийналиб қолган муштипар она бугун идорама идора иш топиш илинжида, унга ёрдам қўлини узатишларидан умидвор бўлиб юрмоқда. Олий маълумотли эмас, лекин шундай бўлсада умрини бағишлаган касбида ишламоқчи. Собиқ ўқитувчи ва икки нафар боланинг қийналган онаси Қумқўрғон туман ҳокимлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими бошқармасидан хали хануз  ёрдам кутмоқда.Бугун олий маълумотли эмаслиги учун мактабга ишлай олмаётган Мастоной Арзиева ёрдамдан умидвор. Қийналиб қолган, шароити оғир бўлган собиқ ўқитувчи тақдири ҳам жамиятимизнинг бир бўлагининг тақдири саналади. Унинг тақдирига эътиборсизлик, ўзимизга эътиборсизликдир....
Оҳирги ҳулоса сиздан....
Мастура Ҳамроева


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...