Орзулари
осмон Ўзбек қизи
Юртимизда хотин-қизларимизнинг
ҳар жабхада иқтидорларини намаён қилишлари учун барча шароитлар яратилмоқда. Шу
сабабдан ташаббускор ўзбек аёллари қатор ютуқларга эришмоқда. Улар қатоида
бугун биз Мафтуна Хамидбоевани ҳам кўришимиз мумкин. Ёш тадбиркор куни кеча Термиз
шаҳрида бўлиб ўтган “Анор-2019” танловида мутлоқ ғолибликни қўлга киритиб, тенгдошларига ўрнак бўлди.
Бугунги кунда “Офсет Сурхон”
Масъулияти чекланган жамиятини ташкил
этиб, 20 нафар ёшларни иш билан таъминлаган қахрамонимиз болалик кезлариданоқ
иқтидори ёшлар ораисда ўз ўрнига эга
бўлиб бўлган. Тадбиркорлик фаолияти давомида
Республикамизда ўтказилаётган тадбирларда фаол иштирок этиб ғолибликни қўлга
киритиб келмоқда. 2016 йил Ёшлар тадбиркорлигини
ривожлантиришнинг долзарб масалалари” 2- Республика ёш тадбиркорлар бизнес
форумида фаол иштирок этиб сертификат билан тақдирланган.
Тинимсиз изланишлари самараси ўлароқ 2016 йил “Ўзбекистон Мустақиллигига
25 йил” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирланган
бўлса, 2019 йил
Ўзбекистон либерал демократик партияси, Ўзбекистон савдо саноат палатаси
ҳамкорлигида. Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўз ҳиссасини
қўшаётган тадбиркор ва фермер аёллар ўртасида ўтказилган “Ишбилармон аёл –
2019” кўрик-танлови “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор“ номинатциясида
ғолиб бўлди.
Бу йил эса Халқаро "Westminster" университетда
бўлиб ўтган “Support to managerial
capacity building of female managers” професионал бизнес ўқув курсларини
самарали тамомлагани учун сертификат билан тақдирланди.
Тинимсиз фаолияти билан вилоятимиз иқтисодиётига
катта ҳисса қўшиб келаётган Мафтунанинг ниятлар улкан. Нафақат вилоятимизда
балки бутун дунё бўйича Ўзбекистон номини янада танитиш орзусида...
Комментариев нет:
Отправить комментарий