четверг, 25 июля 2019 г.

Эгат ташлаб (оралатиб) суғориш

Битта эгат суғорилиб, иккинчи эгат қуруқ қолдирилиши сабабли сув сарфи қарийб икки мартагача камайиши кутилса-да, амалда суғоришни тезроқ бажариш учун эгатларга берилаётган сувнинг сарфи кўпайтирилади. Бунда экин даласини суғоришга ишлатилаётган сувнинг сарфи икки марта эмас, балки 30 % гача камаяди холос. Шунинг учун, эгатлар оралатиб суғорилганда тежаладиган сувнинг миқдори одатдаги усулда (ҳар бир эгатдан суғорилганда) сарфланадиган сувнинг 20–25 % ини ташкил қилади.

Эгат ташлаб суғорилганда, сув қўйилмаган эгат тупроғининг намланиши намликнинг сув оққан эгатдан қуруқ эгат томон капилляр ҳаракатланиши ҳисобига юз беради.
Эгат ташлаб (оралатиб) суғоришда тупроқнинг намланиши
а) барча эгатдан суғорилганда
б) эгат ташлаб суғорилганда

Эгат ташлаб суғорилганда, сув қўйилган ва қўйилмаган эгатлар тупроқлари намланиш контурларининг шаклланишида тупроқнинг механик таркиби ва ер ости сизот сувларининг сатҳи муҳим аҳамиятга эга.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...