четверг, 25 июля 2019 г.

Қишлоқ хўжалигимиз ютуғи бўлган технология

Қишлоқ хўжалигини янада самарали технологиялар билан таъминлаш ва фермерларга  қулайликлар яратиш мақсадида юртимизда талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиниши бу соҳада қувонарли янгилик бўлди.


Бу янгиликни фойдали жиҳатлари кўп бўлганлиги сабабли ҳам кундан кунга ушбу  томчилатиб суғориш технологиясини  қўллаётган фермерлар сони ортиб бормоқда. Биргина жорий йилда тижорат банклари 5 367 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш истагини билдирган фермерларга 83,9 миллиард сўмлик кредит ажратди.
Йил сўнгига қадар  12121 гектар пахта майдонида сув тежаш технологияларини жорий этиш режалаштирилган. Шунингдек, 20 000 гектар интенсив боғ ва токзорда ҳам ана шундай технологиялар жорий этилади.
Дарҳақиқат, кўм-кўк экинлар ўртасида фавворадек бўй кўрсатиб турган бу ускуна кўп жиҳатдан фойдали Унинг ёрдамида ҳам агротехник тадбирлар, ҳам сарф-ҳаражатлар қисқаради, энг муҳими, одам омили ҳам иқтисод қилинади. Бу ҳам етмаганидек, ёзнинг жазира кунларида салқинлигини айтмайсизми?! Қолаверса, хонадан чиқмасдан далада суғориш ишларини амалга ошириш мумкин.
Мутахассислар фикрига кўра  40 гектар майдонни эгатлаб суғорганда 8 нафар сувчи меҳнат қилса, ёмғирлатиб суғоришда ана шу ишни битта сувчи бемалол бажара олар экан. Энг қизиғи, ердан фойдаланиш самарадорлиги ҳам ошган. Яъни, ўқариқ ва зовурларнинг экин майдонига қўшиб юборилиши ҳисобидан ҳам ҳосилдорлик ошади.

Бундай технологиянинг жорий қилиниши қишлоқ хўжалигимизнинг ҳақиқий ютуғидир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...