среда, 24 июля 2019 г.

Томчилатиб суғоришнинг афзалликлари

Томчилатиб суғориш тизимининг бошқа суғориш усулларига нисбатан бир қатор афзалликлари мавжуд бўлиб, улар экин хосилдорлигининг ошиши ва сифатининг яхшиланишига, суғоришга ишлатилаётган сувнинг тежалишида, ўғитлар, ёнилғимойлаш материаллари сарфининг камайишига ҳамда экин даласи мелиоратив ҳолатинингяхшиланишида намоён бўлади.

Томчилатиб суғориш усули экиннинг эҳтиёжига мос миқдордаги сувни шланглар ёрдамида бевосита унинг илдиз қатламига етказиб беришга мўлжалланган муҳандислик суғориш усулидир.
Одатдаги суғориш усуллари қўлланилганда, дала тупроғи суғоришдан олдин ҳаддан зиёд қуриб кетса, суғоришдан кейин унинг намлиги керагидан ортиб кетади.
 Бундай шароитда экин аввал намлик етишмаслигидан, кейинчалик намлик кўплигидан азият чекади, яъни бир стресс ҳолатдан чиқиб, бошқа стресс ҳолатга тушади. Бунда у ўз энергиясини ана шу стресс ҳолатидан чиқиб кетиш учун сарфлайди.
Томчилатиб суғорилганда эса экиннинг илдиз қатламида доимий бир хил намлик шароити яратилади ва экиннинг стресс ҳолатига тушиши сабаблари бартараф қилинади. Экин учун ўзига керак бўлган вақтда сув ва озиқ моддаларни олиш имконияти яратилади. Натижада экин ўз энергиясини фақат ҳосилини кўпайтириш учун сарфлайди.
Томчилатиб суғорилганда сув бутун далага эмас, балки даланинг экин етиштирилаётган қисмига – экиннинг илдиз қатламига етказиб берилади. Бунда сув билан бирга озиқ моддалар ҳам эритилган ҳолатда берилади.

Бундай шароитда сув ҳам, озиқ моддалар ҳам беҳудага исроф бўлмай, экинга тўлиқ етиб боради. Даланинг барча қисмидаги экинлар бир хилда сув ва озуқа оладилар. Натижада даланинг барча қисмларида экин бир хилда ривожланади ва барқарор ҳосил беради.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...