четверг, 2 мая 2019 г.

Сув муаммоларига яна бир назар


Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология марказининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда “Сувчи” жамоат бирлашмаси биргаликда амалга ошираётган “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида  семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Глобал муаммолардан бири бўлган сувни асраш ва унинг қадрига етиш бугуннинг талабаи саналади. Зеро келажак авлодга ҳам сув заҳираларини етказиш ҳар бир инсон вазифаси саналади. Айни шу жиҳатларни инобатга олган ҳолда ташкил этилган семинарда ёшлар иттифоқи ходимлари, соҳа вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Унда  Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекси” ва унинг таҳлили, “Минтақамизда ва мамлактимизда сув ресурслари ва сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар”, “Экология ва сув ресурслари” мавзуларидаги презентация материалларида тақдим этилди.  Соҳа мутахассислари сув масалалари бўйича етарлича маълумотларни иштирокчиларга тақдим этишди.
 




Биламизки ер сайёрасида ичимлик сувининг миқдори атиги 2 %  бўлиб, 2050 йилда ер юзи аҳолисининг 9 млрд.га етадиган бўлса сув бўйича танқислик сони ҳам ортади. Бугунги кунда ҳам жаҳоннинг кўплаб қисмларида инсонлар сувсизликдан азият чекаётган бир вақтда бизда сувнинг исроф қилинишига йўл қўймаслигимизни барча аҳолига етказиш зарурлигини иштирокчиларга айтиб ўтилди.
Семинар сўнгида барча иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...