среда, 22 мая 2019 г.


Ҳоким ва журналистлар учрашуви
2019 йилнинг 22 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда воҳада фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган учрашувда мамлакатимиз Президентининг жорий йил 30 апрель-1 май кунлари вилоятимизга ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган истиқболли лойиҳалар ҳақида маълумот берилди
Хусусан, Музработ тумани маркази ва Шарғун шаҳарчасини жорий йилда Мирзачўл тумани тажрибаси асосида ривожлантириш ва ободонлаштириш, 2019 йил охирига қадар қатор автомобиль йўлларини 4 тасмали цементбетон қопламаган ўтказган ҳолда реконструкция қилиш, “Султон Саодат” мажмуасида 1000 ўринли масжид, хизмат кўрсатиш, қушхона, кичик марказ ва кутубхонадан иборат “Комплекс” қурилиш, “Кокилдор ота” зиёратгоҳи, Қирқиз” қалъасини қайта реконструкция, реставрация қилиш, “Термиз иқтисодий зонаси”ни 2019-2020 йилларда босқичма-босқич ишга тушириш, 2019 йилда 14 та, 2020 йилда 12 тикув-трикотаж мажмуаларини бунёд этиш, вилоятга буддавийлик сайёҳларини кенг жалб этиш, экотуризм, тиббиёт туризмини ривожлантириш ва бошқа устивор вазифалар шулар жумласидандир.
Самимий руҳда ўтган учрашув қизиқарли ва долзарб саволларга бой бўлди. Унинг якунида оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан келишиб олинди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида маҳаллий,   республика ва хорижий журналистлар ҳам иштирок этишмоқда 1-7 май кунлари С урхо...