воскресенье, 31 марта 2019 г.

Халқаро бахшичилик фестивали:Бакчиев Таланталй Алимбекович (Қирғизистон)

Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, Қирғизистон Республикасининг маданият ва таълими аълочиси, Бакчиев Таланталй Алимбекович Қирғизистоннинг Иссиқкўл туманида туғилган. "Манас" достонининг машҳур анъанавий ижрочиларидан бири, манасчидир. Шунингдек, у достон ижрочилари силсиласига мансуб Шаабаи Азизовнинг шогирдидир.
   2013 йилдан бери  уч йил давомида  ҳар йили ўтказиб келинган "Иссиқкўл – достончилар олтин бешиги" деб номланган лойиҳа муаллифи. У шунингдек, Қирғизистон Республикаси ҳудудида 2014 йилдан бери ҳар йили бўлиб ўтадиган “Манас” достонининг етти кунлик узлуксиз жонли ижроси” - лойиҳасининг муаллифи ҳамдир. Ушбу лойиҳада мамлакатнинг барча ҳудудларидан келган достончилар иштирок этадилар. "Тян-Шан, Помир ва Саяно-Олтой халқларининг анъанавий маданияти" лойиҳасининг ҳаммуаллифи.
    Умумий ҳажми 17 мингдан ортиқ сатрни ташкил этадиган "Манас" достони трилогиясининг асосий эпизодлари : "Алмамбетнинг ҳиссий тавбаси", "Манасни хотирлаш" Таланталийнинг талқинига кўра нашр этилган. 
Шунингдек, умумий ҳажми 4 минг шеърий  сатрлардан иборат  эпизодлар: “Жакйпнинг илтижоси”, “Манас Кошоини излаб”, “Алмамбет ва Сиргак тадқиқи, “Толтойнинг ҳикояси”       Қирғизистон Миллий фанлар академиясининг қўлёзмалар фондида сақланади.
У "Манас" эпосининг трилогиясининг асосий эпизодларини ўз ичига олган аудио ва видео дискларни мухлислар эътиборига ҳавола этган.
   Хизматлари учун Қирғизистон Республикаси Фахрий ёрлиғи; Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси томонидан "Маданият ва санъатни ривожлантиришдаги хизматлари учун" белгиси, Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг Фахрий ёрлиғи, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланган.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...