среда, 20 марта 2019 г.

Вилоятда томчилатиб суғориш йўлга қўйилмоқда
Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги бошқа вилоятларга нисбатан юқорироқ ривожланган бўлиб, аксар ерлар аграрчиликка мўлжалланган. Ушбу ерларга янгидан янги технологияларни қўллаш эса иш сифатини янада оширмоқда.


Маълумки Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев  2018 йил 27 декабрдаги "Пахта хом ашёсини етиштиришда томчилатиб суғориш технологияларидан кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПК-4087-сонли қарорни имзолаган эди. Ушбу қарор бўйича Сурхондарё вилоятида 2019-2020 йилларда пахтачиликда томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш буйича манзилли дастур ишлаб чиқилди.
 Дастур бўйича 2220 гектар яъни Ангор тумани "Ангор Сурхон ғурури" МЧЖда 100 гектар, Денов тумани "Денов олтин ерлари" ф/х да 1970 гектар, Қизириқ тумани "Мадина Илхом қизи" ф/х да 10 гектар, Шўрчи тумани "Биллур текстил" МЧЖ ва "Н. Хужақулов" ф/х да 140 гектар  пахта майдонига томчилатиб суғориш технологиясини жорий килиш режалаштирилган.  Ушбу лойиҳани амалга оширишда вилоятимизда суғориш тизимини ишлаб чиқарувчи корхона мавжуд бўлмагани учун Тошкент шахрида фаолият юритаётган "agrodrip Irrigation systems" ва "ECODRIP IRRIGATION SYSTEMS" ишлаб чиқариш корхоналари билан самарали хамкорлик йўлга қўйилди. Эндиликда энг сўнгги ва замонавий ускуналар вилоятимизга олиб келинади..
Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида 2019-2020 йиллар давомида 45 минг АҚШ доллар микдоридаги инвестицион маблағлар хисобидан томчилатиб суғориш кувури ишлаб чикарувчи "Агропортнёр" Россия-Ўзбекистон қўшма корхонаси ҳам ташкил қилинмоқда.
Пахтачиликда томчилатиб суғориш тизими жорий этилаётган янгиликлардан бохабар қилиш мақсадида Ангор, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Шўрчи ва Денов туманида ўқув-амалий семинарлар ташкил этилди.
Шу билан бирга чет эл давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик ишларига ҳам катта аҳамият қаратилинмоқда. "Ангор Сурхон ғурури" МЧЖ билан Исроил давлатининг "Med of from fish" корхонаси ўртасида 350 минг АҚШ доллари миқдорида, "Денов олт ерлари" фермер хўжалигининг инвестори хисобланувчи "Самарка Шарк саноати" концерни билан Озарбайжон Республикасининг "АзерМашШина" корхонаси ўртасида 31 млрд 449 млн. Ссўмлик, "Н. Хужақулов" фермер хўжалиги ва "Debyut" ишлаб чиқариш кооперативи ўртасида 728 млн. 960 минг сўм микдорида томчилатиб суғориш тизимини қуриш учун пудрат шартомалари имзоланди. Шунингдек, Сариосиё туманидаги "Solanuz fresh food” агрофирмасининг 160 гектар полиз экин майдонига вилоятда илк маротаба ёмғирлатиб суғориш технологияси жорий қилинди.
 Айтиш керакки амалга оширилаётган барча ишлар замирида аҳоли фаравонлиги ва юрт равнақи ётибди.
Мастура Ҳамроева
         Блоггер

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...