Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг
27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан юртимизда Ватанпарварлик ойлиги
доирасида куплаб тадбирлар ташкил этилмокда. Шундай тадбирдан бири “Менинг
армиям – менинг фахрим!” шиори остида вилоят Божхона бошқармасида бўлиб ўтди.
Унда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, божхона
ходимлари фарзандлари ва уюшмаган ёшлар иштирок этди. Тадбир аввалида концерт дастури намойиш
этилди. Божхона ходимлари ва ёш спортчиларнинг
кўргазмали чиқишлари, куй-қўшиқлар, шеърлар иштирокчиларда катта таассурот
қолдирди. Шунингдек, божхона ходимлари фарзандлари ўртасида ташкил
этилган шахмат-шашка мусобақаси ва тасвирий санъат танлови ғолиблари
рағбатлантирилди.
Иштирокчилари
божхона органлари томонидан хизмат даврида фойдаланиладиган турли техник
воситалар, хизмат итлари машғулотлари ва қурол-аслаҳалар билан танишди. Ўқ отиш
тренажёр залида жанговар қуроллардан фойдаланиш тартиби тўғрисида етарли
маълумотга эга бўлди.
Айтиш керакки
вилоят божхона бошқармаси фидоий ходимлари сабаб ўтган даврда 2 килограмм гиёҳванд моддаси ва
250 тупга яқин гиёхванд ўсимлигини, 100 донага яқин психотроп таблеткалар, патрон,
порох, детонатор каби контрабанда ашёларини ушлаб қолинди.
Бу
каби тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг ватанпарвар бўлиб улғайишига замин
яратади.
Мастура
Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий