четверг, 27 декабря 2018 г.

Ватанпарварлик ойлигида фаолмиз!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги  “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг  27 йиллиги  ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик  кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг фаол ҳаётий позициясини мустаҳкамлаш, аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш мақсадида, ҳарбий қисмда “Очиқ эшиклар куни” ташкил этилди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 Тадбирда, Ўзбекистон ёшлар Иттифоқи Сурхондарё вилоят кенгаши ходимлари, мактаб ўқувчилари, лицей ва коллеж талабалари, шунингдек, ҳарбий қисм ва чегара постларида ташкил этилган “Ёш чегарачилар” клуби аъзолари иштирок этишди. 

Ташриф буюрувчиларга махсус ва жанговар автотранспорт воситалари ҳамда қурол-аслаҳалар тўғрисида масъул ҳарбий хизматчилар томонидан тушунчалар берилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди. Шунингдек, ҳарбий қисм махсус қидирув разведка взводи ва кўприкни қўриқлаш батальони ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Тадбир сўнгида, “Ёш чегарачилар” клуби аъзолари ва ўқувчи ёшлар ҳарбий қисм музейига ташриф буюриб, ҳарбий қисм тарихи билан танишди.
Шу куни  қўриқлаш батальони ҳарбий хизматчилари Термиз туманига қарашли 24-умумий ўрта таълим мактабига ташриб буюришди.


Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...