Xалқаро ҳамкорлик самараси
Мустақилликнинг
илк кунларидан бошлаб Ўзбекистонда xалқ саломатлигининг барча жабҳаларида тубдан ўзгаришлар
бошланди. Аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг асосий
йўналишларидан бирига айланиб, Президентимиз ва ҳукуматимизнинг диққат
эътиборидаги масалалардан бўлиб келмоқда. Бу эса халқимизнинг ҳаёт даражасини
кўтарилишига олиб келди.
Шу қаторда аҳолининг юқумли касалликлардан асраш, унинг юртимизда камайиб
бориши учун кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биламизки Ўзбекистонда сил
касаллиги билан чалиниш ҳафи юқори ҳудудлардан бири саналади. Шунинг учун бу
касалликдан аҳолини xабардор қилиш ва уни олдини олишда ҳукуматимиз ва xалқаро
ташкилотларнинг ўрни катта.
USAID. Айтиш керакки юртимизда 2015 йилдан буён Ўзбекистон
Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги (ЎзССВ) ва фтизиатрия ва пульмонология
бўйича ихтисослашган республика илмий-амалий тиббиёт марказининг сил
тарқалишининг олдини олишда олиб бораётган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб
келмоқда. Ўзбекистоннинг тўрт вилоятида иш олиб бораётган USAID сил
тарқалишининг олдини олиш, даволанишга қаратилган хизматлардан кенг фойдаланиш
ҳамда ва уларнинг сифатини оширишга ёрдам бериб келмоқда.
USAID Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига Миллий
силга қарши кураш дастурини амалга ошириш, касалликнинг олдини олиш, ташхис
қўйиш ва даволаш усулларини тадбиқ қилиш орқали кўмаклашиб келмоқда. Бу орқали
айниқса кам таъминланган аҳоли саломатлиги сил касаллигидан фориқ бўлишига
имкон яратмоқда.
Мамлакатимизда сил касаллиги оқибатларини камайтириш ва силнинг кўплаб
дориларга турғун шакллари ривожланишининг олдини олишдан масадида USAID томонидан умумий бюджети $7,6
миллион бўлган беш йиллик дастури амалга оширилмоқда. Дастур кенг кўламли
тиббий масалаларни, жумладан соғлиқни сақлаш соҳасининг инсоний ва
институционал потенциалини ривожлантириш, ташкилотлараро ҳамкорлик ва
координацияни мустаҳкамлаш ҳамда кенг оммага силга ташхис қўйиш ва даволаниш
имкониятларидан фойдаланишни янада осонлаштириш каби масалаларни ўз ичига
олади.
Ушбу ҳайрли ишлар бардавоми сифатида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси
Памела Спратлен Қашқадарё вилояти, Китоб шаҳрида жойлашган вилоят сил касаллиги
шифохонаси фаолиятини иблан танишди. Сил касаллиги шифохонаси сил билан
касалланган беморларни Тошкентдаги касалхонага узоқ муддатга юбормай, ўзи тўла
даволай оладиган ягона тиббий маскан ҳисобланади. Бу ерда Памела Спратлен шифокорлар, ҳамшира ва
лаборатория ходимларига бир неча соҳаларда, хусусан касалхоналарда сил тақалишининг
олдини олиш мақсадида инфекцияни назорат қилиш, силга аниқ ва тез ташхис қўйиш
учун тезкор сил технологиялари, сил ва унинг дориларга турғун турларини
даволашда беморга қаратилган даволаш усули каби мавзуларда тренинглар ташкил
қилди. Спратлен хоним ушбу вилоятда жойлашган силга қарши кураш
муассаларига биринчи бор келиши эмас. Олти ой ичида иккинчи марта ташриф
буюрмоқда. У охирги марта 24 март куни Бутунжаҳон Силга қарши кураш кунини
Қаршидаги Минтақавий сил диспансерида нишонлаш учун келган эди.
Мастура
Комментариев нет:
Отправить комментарий