среда, 1 ноября 2017 г.

Қардош xалҚ шифокорлари  тажрибаси оширилди

   Шифокорларнинг малакаси доимий ошиб бориши уларни янада тажрибали мутаxассисга айлантириб, беморларнинг касалликларига тўғри ташxис қўйишларига имкон беради. Шу мақсадда қардош xалқлар бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон  республикаларидан сил касаллиги бўйича мутахассислар Германиянинг Гаутинг  шаҳрида жойлашган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Миллатлараро референс лабораториясида лаборатория биохавфсизлиги бўйича ўтказилган махсус тренингда иштирок этишди.


АҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилгна тренингда бир ҳафта давом этган тренинг дастурида мутахассислар сил билан кассалланган беморларга тез ва аниқ тестдан ўтказиш хизматларини кўрсатиш ҳамда лаборатория хизматчилари учун хавфсиз иш муҳитини ташкил қилиш учун муҳим бўлган малакаларни ўзлаштирдилар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Миллатлараро референс лабораторияси миллий силга қарши кураш дастурларига ЖССТнинг силга ташхис қўйишга оид тавсиялари ва сифатни назорат қилиш стандартларини амалга оширишда ёрдам беради ҳамда уларни баҳолайди. Сифатли лаборатория хизматлари силга қарши курашда муҳим роль ўйнайди, шунинг учун тренинг қатнашчилари ўрганган янги малакаларини нафақат ўзларининг лабораторияларида тадбиқ этади, балки Ўзбекистон ва Тожикистондаги минтақавий ва вилоят лабораторияларидаги ҳамкасабаларига ҳам ўргатадиган бўлишди.


Германияда ўтган ушбу ўқув сафари USAIDнинг бутун Ўрта Осиёда силга қарши ташкилотлараро ҳамкорлик ва координацияни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистондаги силга қарши кураш дастури доирасида ўтказаётган билим алмашинувига қаратилган. USAID Ўзбекистон ва Тожикистон соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигини Миллий силга қарши дастурини бажаришда ва аҳоли, шу жумладан унинг ижтимоий заиф гуруҳлари орасида ташхис қўйиш, даволаш ва силнинг олдини олишнинг янада самарали ва мавжуд услубларини тадбиқ этишда қўллаб-қувватлаб келмоқда.  USAID бу борада  силга қарши кураш учун беш йиллик дастурни амалга оширмоқда. Ундан кўзланган мақсад сил касаллиги оқибатларини камайтириш ва силнинг кўплаб дориларга турғун шакллари ривожланишининг олдини олишдан иборат.  Дастур кенг кўламли тиббий масалаларни, жумладан  соғлиқни сақлаш соҳасини мустаҳкамлаш учун соғлиқни сақлаш  ходимларини ўқитиш, ташкилотлараро ҳамкорлик ва координацияни мустаҳкамлаш ҳамда кенг оммага силга ташхис қўйиш ва даволаниш имкониятларидан фойдаланишни янада осонлаштиришдан иборатдир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...