среда, 1 ноября 2017 г.

ОАВ РОЛИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жамият ва аҳолини орасида кўприк ОАВ ҳисобланади.  Уларнинг тажрибаси асоида xалқтезкор аxборотлардан xабардор бўлади. Шунинг учун ҳам улар доим диққат эътиборда. Уларнинг бугунги кунда соҳаларда иxтисослашуви жадал амалга оширилиши катта маҳорт мактаби яратилишига сабаб бўлмоқда. Бу борада учрашувлар, тренинглар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. АҚШ ҳалкаро тараққиёт дастури (USAID) Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш вазирлиги (ЎзССВ), Республика ихтисослашган фтизиатрия ва пулмонология  илмий-амалий тиббиёт маркази (РИФ ва ПИАТМ) ва Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш Маркази (ЖҚТМ) билан ҳамкорликда сил масалаларини ёритиш ва аҳолини сил касаллиги масалалари  тўғрисидаги хабардорлигини оширишда ОАВ ролини муҳокама қилиш доирасида давра суҳбати уюштирди. 


Жаҳон соғликни сақлаш ташкилотининг ҳисоботига кўра, силнинг олдини олиш ва даволаш мумкинлигига қарамай, аҳолининг етарли даражада хабардор эмаслиги сабаб  жаҳонда ҳар йили 1,8 млн. одам ушбу касалликдан вафот этади.  Аҳолининг хабардорлигини оширишда  ОАВларида сил касаллини саводли ёритаётган журналистлар роли катта.

2015 йилдан бери ЎзССВ, USAID ва миллий ҳамкорлар журналистларга ОАВда сил касаллигини тўғри ва аҳоли учун фойдаланиш қулай йўллар билан ёритишни ўргатишда ҳамкорлик қилмоқдалар.  Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш Маркази, ҳамда РИФ ва ПИАТМ, USAIDнинг техник ёрдами билан, давлатимизнинг ОАВларида силнинг ёритилиши бўйича журналистлар учун кўлланма ишлаб чиқди.  Ҳамкорлик доирасида мунтазам равишда журналистлар орасида кўрик танловлар ташкил этилмоқда ҳамда  “Олтин Қалам” нуфузли танлов доирасида сил мавзусидаги энг яхши материал номинацияси ташкил этилди.
Давра суҳбат қатнашчилари жамоат фонд ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ҳамда сил мавзусини ОАВда янада кенгроқ ёритилиши зарурлигини муҳокама қилишди.  Учрашув охирида ОАВнинг қуйидаги номинациялари бўйича энг яхши журналистик материал соҳибларининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди:

- “Босма ОАВ” номинацияси бўйича Ражабова Ҳулкар, Бозорова Шоҳиста (Қашқадарьё вилояти, Карши ш.), Қодиров Саидбурхон (Бухоро вилояти, Бухоро ш.), Нигай Мария (Тошкент ш.), “Шифо-инфо” рўзномаси ва Бекчонова Манзура (Ташкент ш.)
- “Интернет-журналистика” номинацияси бўйича Аминов Шавкат (Қашқадарьё вилояти, Карши ш.), Курязова Дилрабо (Хоразм вилояти, Урганч ш.), Мустафина Эльвина (Навоий вилояти, Навои ш.), Темиров Зоҳиджон (Бухоро вилояти. Бухоро ш.), Тулегенов Шарофитдин (Ташкент ш.)
- “Телевидение” номинацияси бўйича Оймаматова Зуҳра (Қашқадарьё вилояти, Карши ш.), Хасанова Сайёра (Хоразм вилояти, Урганч ш.), Зарипова Меҳрибон (Бухоро вилояти. Бухоро ш.).

- “Радио” номинацияси бўйича: Болтаева Нилюфар (Хоразм вилояти, Урганч ш.), Барноева Фароғат (Навоий вилояти, Навои ш.), Абдуалимова Шоҳида (Ташкент ш.).

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...