Эзгу ишлар абадий
1991
йил.Дунё юзини кўрган илк кезларимдан тинчлик нафаси ила бутун вужудим
осудаликни сезган. Орадан мана йиллар ўтибдики, бу тинчлик туфайли кўзимдан бир
қатра ёш оқмади. Ҳар куним қувонч, шодлик ила ўтмоқда. Бунинг сабабчиси шу Ватан учун умрини сафарбар
қилган, жонини тикиб эвазига бугунги дориламон ҳаёт пойдеворини барпо этиб
кетган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовдир.
Бу инсон
Ўзбекистон деган мамлакатни дунё ҳаритасида мустаҳкам ўрин топишида, жаҳон
мамлакатларини юртимизни тан олишлари учун дадил қадам ташлади. Ҳаётимизда янги
тарихни яратди. Истиқлол
йилларида эришилган барча ютуқларни ҳақли равишда ул зот номи ва фаолияти билан
боглиқ. У собиқ совет тузумидан кейин пайдо бўлган беқарор, нотинч даврда
Ўзбекистон жамиятда барқарорлик ва ишончни пайдо қила олди, халқни олдига
миллатни юксакларга кўтарадиган улкан мақсад ва вазифалар қўйди. И.Каримов
юртимизда амалга оширилган улкан ишлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва
раҳнамоси, мамлакатнинг истиқол дастурини ишлаб чиққан ҳамда миллий тараққиёт
йўлини белгилаб берган давлат арбобидир.
Мамлакатни мустақил деб эълон қилиш,
ташқаридаги ёвлар билан курашиш ва ички масалаларни ҳал этиш, оғир аҳволда
қолган мамлакатни оёққа қўйиш осон кечмаган бир вақтда у инсонларни бирлаштира
олди ва буюк келажакка ишонтирди. Айтиш керакки аҳолининг ишончини оқлаб қисқа
вақт ичида Ўзбекистонни чин маънода оёққа тургазди. Айнан ўша вақтдан халқимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов тимсолида мард,
букилмас ирода эгаси ва содир бўлаётган фавқулодда мураккаб ҳодисаларнинг
моҳиятини давлат манфаатлари нуқтаи назаридан кўра оладиган, ўз Ватани ва
халқи, ҳар бир юртдошининг тақдири учун алоҳида масъулиятни ҳис эта оладиган
ҳақиқий раҳбар тимсолини кўра олди.
Бугун. Оилам бағрида осойишта ҳаёт
кечираман. Отамнинг саломатлиги, онамнинг ҳар тонг жилмайиб менга қараши,
опаларимнинг бахтли нигоҳи, акаларимнинг ишининг ривожи. Буларнинг бари ўша
инсон сабаб...
Бугун.
Ўша инсон орамизда йўқ.. Унинг ҳар бир сўзи менинг бундан кейинги ҳаётим
сўнггига қадар йўл кўрсатувчи маёқ бўлади. Зеро,инсон умрининг
мазмуни унинг бажарган хайрли ишлари билан белгиланади. Бугун ҳаётимизнинг
қайси бир жабҳасига назар ташламайлик, улкан бунёдкорлик ва ўзгаришларга
кўзимиз тушади. Мана шу хайрли ишларнинг замирида эса Биринчи Президентимиз
Ислом Каримовнинг ҳиссаси беқиёсдир. Шунинг учун ҳам ҳар бир шу юрт фарзанди
қалбида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг ёрқин хотираси мангу яшайди.
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий