среда, 3 мая 2017 г.

Караxтмания

Мақоламнинг сарлавҳасини ўқиб караxтмания нима экан дея қизиқиб қолган бўлсангиз керак. Ушбу иллатга чалинган инсон атрофимизда учратишимиз мумкин. У ҳозиргина сизу бизнинг ёнимиздан ўтиб кетгандир балки. Бу иллатни ҳамма билади. Унинг кенг маънода қўлланалидиган кўриниши НАРКОМАНИЯ дейилади.

Наркомания – юнонча сўз бўлиб, “Нарко” – карахтлик, “мания” – ҳохиш-интилиш маъносини англатади. Шунинг учун ҳам мен бежиз караxтмания деб атамадим. Биламизки гиёҳванд моддаларига ружў қўйган инсон Наркомания ҳолатида бўлади. Унинг салбий оқибатлари ҳақида гапирмасам ҳам етарлича маълумотга эгасиз.  ХХI асрнинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлган гиёҳвандлик хозирги вақтда бутун дунё бўйлаб яxшигина бизнес сифатида сайру саёҳат қилаётган бир вақтда Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади. Бундай ҳолатни олдини олиш мақсадида БМТ ассамблеяси томонидан 1997 йил 7-декабрдаги қарори билан 26-июн куни халқаро  “Гиёҳвандликка қарши кураш” куни деб белгиланди.
Сўнгги статистик маълумотларга кўра гиёҳванд моддаларни битта шприц билан беш-олтита гиёҳванд томирга юбориш натижасида ОИВ инфекцияси билан заҳарланиш 80% дан ортиб бормоқда. Бу касалликни олдини олиш учун бутун дунё бўйлаб, шунингдек, Ўзбекистонда ҳам кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда. 1999 йил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 15-сессиясида “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонун (1999 йил 19-август 813-1 сонли)нинг қабул қилиниши ҳам гиёҳвандликнинг олдини олишга муҳим асос бўлди. Хозирги кунда ҳам аҳоли орасида ушбу аср вабосини олдини олиш мақсадида барча ишлар олиб борилмоқда.

Мастура Ҳамроева

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Ички туризм имкониятлари кўргазмада намойиш қилинди Сурхондарё вилояти ўзига хос ички туризм имкониятларига эга.  Шуни инобатга олган холда ...