ОРЗУ
ҚЎШИҒИ ЁКИ ҲАҚИҚАТГА АЙЛАНГАН ҲАЙЁЛЛАР......
Саҳифани ўқиб ажаблангандирсиз нега мақоланинг номи айнан орзу қўшиғи экан деб??? Хозир биз мустақиллик неъматидан бахра олиб шод яшамоқдамиз. Аммо 33 йил олдин тарих солномаларига назар ташласак озодликка эришиш учун инсонлар юрак юрагидан орзу қўшиғини куйлаганликларини ҳис қиламиз. Тарихни ўзгартириб бўлмайди неча неча йиллар эрк учун ватанимизнинг бир қарич тупроғи учун қон тўкиб жон берган инсонлар ҳотираси абадий ва уларни унутиб бўлмайди. Тарихсиз келажак бўлмаганидек қахрамаон юрт фарзандларининг жасоратларини хар куни хотирламай бўлмайди.
Зеро
уларнинг эрк қўшиғида куйланган озодлик байроғи бугун бизнинг бошимиз узра
хилпиламоқда. Хеч эътибор берганмизсиз доим уйимиздаги кекса нуройнийларимиз
қўлини дуога очганидан илк айтадиган тилаклари эрк кунларига етказганингга
шукрлар бўлсин, доим осмонимиз тинч юртимиз фаровон бўлсин дея ният қилишади.
Биргина шу тилак замирида ҳам неча йиллик ситамларни қатоғон дахшатларини
кўрган кексаларимизнинг қалбининг тўридан чиқаётган шукроналикни хис қиламиз.
Биламизки мустақилликдан олдин юртдошларимиз учун озодлик бир туш каби эди.
Неча неча инсонлар шу тушни рўёбга чиқариш йўлида захматлар чекиб нобут
бўлишган. Ватанпарвар инсонларни эса совуқ тузум ўз домига тортиб қатоғон
қурбонларига сафига қўшиб борган. Уларнинг жасорати қанчалик ортса қатоғон
қурбонлари ва нохақ айбловлар хам унданда ортиб не не юртдошларимиз тун
қорунғилиги каби изсиз отилишга махкум қилинди. Нохақ тухмат тоши давлат
арбоблари, мехнаткаш ахоли қаторида маърифатпарвар адабиёт дарғаларини
хам ўз домига тортди. Биргина шундай инсонлар қаторида Махмуд Беҳбудий, Ҳожи
Муин, Абдулла Қодирий, Ғулом Зафарий, Элбек, Ғози Олим Юнусов, Отажон Ҳошимов,
Зиё Саид, Қори Ёқубов, Муҳиддин Турсунхўжаев, Боту, Мақсуд Шайхзода Фитрат,
Чўлпон, Усмон Носир, Абдуваҳоб Ибодий, Обиджон Маҳмудов, Исҳоқхон Ибрат, Рафиқ
Мўмин каби бир қатор адабиёт намоёндаларини хам ижод боғидан шавқатсизларча
юлиб олиб қатоғон қурбонларига айлантиришди. Уларнинг баъзилари қамалишга,
баъзилари отилишга махкум қилинганди. Мунгли зулмли тақдирлар қатоғон йиллари
ила тарих варағларига озодликка бўлган ширин ҳаёллар оғушини сингдириб кетди.
Шукурким
ватанимиз 1991 йил хурлик ила мустақиллик тожини мағрур кийди. Мана орадан 33
йил ўтибдики хар бир кунимизга шукроналик хисси ила ҳар бир кунимизда шу диёрда
яшаётганимиздан фахр қиламиз. Аждодларимиз хотираси мангу. Уларнинг
озодлик сари ташлаган хар бир қадамини шу юртда яшаётган хеч бир инсон
унутмайди. Шунинг учун хам хар бир вилоятда президентимиз ташаббуси билан
шахидлар майдони ташкил этилган. Қахрамонлар номи абадийлаши учун шахарларимиз
кўчалари уларнинг номлари ила аталади. Уларни ҳотирлаш мақсадида эса хар
йили 31 август санасида Ўзбекистон миқёсида “Қатоғон қурбонларини ёд этиш” куни
сифатида ўтказилинади. Наинки фақат бир кун балки уларнинг ёди, озодлик сари
ташлаган хар бир қадами абадийдир. Зеро ватан муқаддасдир. Унинг озодлиги учун
шахид бўлган инсонлар номи мангудир......
Мастура Хамроева.
Комментариев нет:
Отправить комментарий