пятница, 21 октября 2022 г.

  

Лойиҳа Сурхондарёликларни қамраб олмоқда


“Медиамаконга медиасаводхонлик билан кирамиз” лойиҳаси асосида Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, медиатренер Мастура Хамроева томонидан Термиз туманидаги Архитектура ва қурилиш техникумида жойлашган Ташқи миграция агентлиги вилоят филиалига қарашли "Қурилиш соҳасида малакали мутахас-сисларни тайёрлаш маркази"да тренинг ташкил қилинди.

понедельник, 17 октября 2022 г.

 

Энергия  тежамкор қишлоқ уй-жойлари қурулиши журналистлар нигоҳида


   Мамлакатимизда қишлоқ аҳолиси учун атроф-муҳитга зарар етказмайдиган, яхшиланган ва арзон турмуш шароитлари билан таъминланган уй-жой қуриш, Ўзбекистоннинг жадал ривожланаётган қишлоқ уй-жой секторини иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтирадиган янада барқарор ривожланиш йўлига ўтказиш борасида саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Бу харакатлар ўз навбатида келажакда энергия тежалиши ва самарадорлигини ошишига замин яратади. Бу каби жараёнларни оммавий ахборот воситаларда ёритишда ОАВ мутахассислари салоҳиятини ошириш мақсадида Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги ва БМТТД ҳамкорлигидаги “Ўзбекистонда энергия самарадор қишлоқ уй-жойлари қурулишини ривожлантиришга кўмаклашиш” қўшма лойиҳаси доирасида 29-30 сентябр кунлари Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида икки кунлик тренинг ташкил қилинди.

четверг, 13 октября 2022 г.

Муҳаррир ва ёзувчиси Шимпей Ито Сурхондарёда


Япониянинг Globe-Trotter Travel Guidebook сайёҳлик  қўлланмаси  нашриёти муҳаррири ва ёзувчиси Шимпей Ито туризм объектлари ва тарихий обидалар билан танишиш мақсадида Ўзбекистонга ташрифи давомида Сурхондарё вилоятига ҳам келди.

суббота, 8 октября 2022 г.

 Касб ўргатиш йўлида


Бугунги кунда “Барқарор ҳаёт” халқаро ижтимоий-маърифат маркази томонидан  "Ўзбекистонда давлат ва фуқаролик жамияти билан хамкорликда таълим, ўзаро мулоқот ва заиф гурухларнинг радикаллашишга қарши барқарорлигини ошириш орқали зўравон экстремизмни олдини олишга кўмаклашиш" лойиҳаси асосида вилоятимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.  Марказда аҳолига бепул лойиҳа асосида тикувчилик, аёллар ва эркаклар сартарошлиги, қандолатчилик каби бир қатор ҳунарлар ўргатилмоқда.

пятница, 7 октября 2022 г.

 

Кўлами кенгайиб бораётган лойиҳа


Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси, медиатренер Мастура Хамроева томонидан Термиз туманидаги 13-мактабда “Медиамаконга медиа-саводхонлик билан кирамиз” лойиҳаси асосида тренинг ташкил қилинди.

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...