Эндигина 25 ёшни қаршилаган Мафтуна коллежни 2013 йил тугатгач орада ишсиз бўлиб юрди. Қўлида хунари бўлмагани учун ҳам ишга кира олмаган эди. Янги очилган “Zif Textele” корхонаси тикувчилик, бичувчиликка қизиққан аммо турмуш шароити сабаб ўргана олмаган хотин-қизларни ҳунарни даставвал ўргатиб, кейин иш билан таъминлаши ҳақида эшитиб, корхонага келди. 112 нафар аёллар сафида 2020 йилда Мафтуна ҳам корхонага ишга кирди.
-Тикувчиликка қизиқаман. Аммо ўрганишга имкон бўлмаганди. Корхонага келганимда эса қизиққан ҳунаримни эгаллаш имконини беришди.–дейди Мафтуна Янгибоева. Бугун тенгдошларимиз билан биргаликда катта ҳажмда буюртмаларни тикамиз. Карантин вақтида ҳам иш тўхтаб қолмади. Ишим сабаб қийин ахволда қолмадим.
Бугун 800 нафар хотин-қизларни жамлаган корхонада ҳар куни иш қизғин. Матодан то махсулот тайёр бўлгунгача жараёнларнинг барчасини шу қизларнинг ўзи бажармоқда. Мафтунанинг вазифаси эса ярим тайёр махсулотларни аврелогда ишлов беришдан иборат. Бугун иш ўрганиб, ҳунарли бўлган Мафтунанинг келажакда ниятлари катта.
Мафтуна каби қизлар корхонада кўп. Улар ҳам келажагини ушбу масканда яратмоқда. Оз бўлсада уйига фойда келтираётган қизларга дастлаб 600-700 минг сўм ойлик тўланади. Иш кўламига қараб уларнинг ойлиги ошиб боради. Аммо ҳар бир касбнинг ўзига яраша машаққати бўлганидек, ишчиларнинг баъзилари тик оёқда ишлаша баъзилари тикув машинасидан соатлаб ўтириб ишлаб қолишади. Аммо бу уларга қийинчилик туғдирмас экан. Аксинча яратилган шароитлар, уларнинг соғлиғининг доимий назорати, корхонага келиб кетишда автобус қатновининг қўйилганидан ишчилар мамнун.
2017 йилда қурилиши тугалланмаган тўрт қаватли бино 16 миллиард сўм инвестиция мажбуриятлари киритиш шарти билан “ноль” қийматда берилган эди. Корхона ташкил қилингач Германия, Италия, Туркиядан замонавий тикув дастгоҳлари келтириб ўрнатилди. даставвал болалар ва катталар кийимлари, жинси шим каби тайёр тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқарган корхона, бугун аёллар, эркаклар ва болалар кийимларини ишлаб чиқармоқда. Биргина карантин вақтида шу қизлар мехнати сабаб ҳар куни 2 минг дона тиббиёт ниқоби тикиб, аҳолига бепул тарқатди. Бугун Мафтуна каби қизларнинг ҳунари ортидан яратилган маҳсулотлар мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги 30 та йирик савдо мажмуаларига етказилади.
Йирик ишлаб чиқариш комплекси “Indenim” бренди остида савдо мажмуасини ҳам ишга туширган бўлиб, бу билан сурхондарёлик яна 300 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланган. Сирдарё, Хоразм вилоятлари ва Олтинсой туманида ҳам корхонанинг филиаллари очилган бўлиб, унда ҳам ишсиз аёллар жалб қилинган. Биргина Олтинсой туманининг Тоғай Мурод номли маҳалласида ташкил қилинган “ZIF Textile” корхонаси филиалида тумандаги 6 та маҳаллада истиқомат қилувчи 300 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланган.
Мастура Хамраева
Комментариев нет:
Отправить комментарий