Фермерлар фаолияти билан танишдик
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё
минтақасидаги Экология марказининг
Ўзбекистондаги вакалотхонаси, Ўзбекистон Сув ҳўжалиги вазирлиги, “Сувчи” Жамоат бирлашмаси Европа
Иттифоқининг "Ўзбекистоннинг қишлоқ худудларида сув ресурсларини барқарор
бошқариш" дастури доирасида мамлакатимиздаги бешта вилоят ва Қорақалпоғистон
Республикасида "Аҳоли хабардорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар
(А4.5)" мавзусида Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорка ер эгалари Кенгаши
билан ҳамкорликда семинарлар ўтказмокда. Навбатдаги семинар Тошкент Давлат
Аграр университети Термиз филиалида бўлиб ўтди.
Семинарда асосан вилоятлардаги фермер, дехқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, ёшлари иттифоқи
вакиллари, Оммавий ахборот воситалари ходимлари, сув хўжалиги масалалари бўйича
фаолият юритаётган махаллий ташкилот вакиллари, шунингдек, "Сувчи"
Жамоат Бирлашмаси мутахассислари иштирок этди.
“Минтақамиз ва мамлакатимизда сув ресурслари ва сув хўжалиги соҳасида амалга
оширилаётган ислоҳотлар”, “Маиший ва саноат чиқиндилари, уларни тўплаш,
утилизация қилиш ва қайта ишлаш”, “Паст босимли томчилатиб суғориш” каби бир
қатор мавзуларда “Сувчи” Жамоат
бирлашмаси директорлар Кенгаши раиси Т.Мажидов, мутахассислари А.Хўжақулов,
Б.Мухаммадиев презинтация қилишди. Иштирокчиларга "Томчилатиб сугориш" ва "Фермер
фикри" номли видеороликлар намойиш этилди.
Семинар давомида барча иштирокчилар
университетда томчилатиб суғориш бўйича ташкил этилган олмазор билан ҳам
танишишди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий