пятница, 26 июля 2019 г.

Боғларимиз томчи билан яшнасин

Томчилатиб суғориш технологияси. Далалардан тортиб  боғларимизгача кириб келган технология барчани бирдек жалб қилди. Боғбонларимиз, фермерларимиз кундан кунга ушбу технологияни жорий қилишмоқда.  Уларга ўз навбатида катта имтиёзлар берилмоқда.


Жумладан, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш асосидаги сув тежовчи суғориш технологияларини жорий қилган янги ташкил этиладиган боғлар ва иссиқхона хўжаликларига қуйидаги субсидия берилмоқда:
Бир гектар экин майдонига юқорида кўрсатилган сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этишга 6 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
Майдони 35 гектардан зиёд боғларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси кичик тадбиркорлик субъектларига интенсив боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ташкил қилиш учун тижорат банклари кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача, аммо 5 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги маблағга кафиллик беради.




Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...