Термиз шаҳрида адлия
сайли ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Сурхондарё
вилояти Термиз шаҳридаги “Бобур” истироҳат боғида “Фуқаролар давлат органларига
эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади” шиори остида "Адлия
сайли" ва ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Тадбир доирасида
вилоят адлия бошқармаси, вилоят ва туман ҳокимлиги, вилоят божхона бошқармаси,
вилоят Ички ишлар бошқармаси, Давлат хизматлари агентлигининг вилоят
бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Оила маркази ва нодавлат-нотижорат
ташкилотлари вакиллари ўз тарқатма материаллари билан иштирок этишиб фуқаролар
томонидан ўзларини қизиқтирган соҳа доирасидаги саволларга жавоб бердилар.
Сайлда фуқароларга,
божхона чегараси орқали товарларни божсиз олиб ўтиш меъёрлари, чет давлатлардан
енгил автомобиллар ва технологик асбоб ускуналарни олиб келиш тартиби ҳамда экспорт ва импорт операцияларига доир
батафсил маълумотлар ва тарқатма материаллар берилди.
Шунингдек таклиф,
мулоҳазалар ва мурожаатлар мавжуд бўлганда вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26
ва Давлат божхона қўмитасининг 11-08
рақамли ишонч телефонлари фуқароларга эслатиб
ўтилди.
Комментариев нет:
Отправить комментарий