Халқ дарди билан яшамоқ керак
Аҳолининг мурожаатлари ва
муаммоларини тинглаш ва хал қилиш учун Термиз шаҳар ҳокими Исроил
Худойбердиев доимий оммавий
сайёр қабул ташкил этиб келмоқда. Навбатдаги қабул ҳам бугун бўлиб ўтди.
“Бобур”
маданият ва истироҳат боғида ташкил
этилган шаҳар
ҳокими Исроил Худойбердиев раҳбарлигида, барча сектор раҳбарлари, шаҳар халқ
қабулхонаси мудири ва шаҳар ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Унда 60
нафар фуқароларнинг мурожаатлари ва таклифлари тингланди. Қабул давомида
фуқаролар томонидан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган 8 нафар фуқарога
ер ажратиш ва имтиёзли кредит олишда, 2 нафар фуқарога амалий тиббий ёрдам
кўрсатиш, иш сўраб мурожаат қилган 4 нафар фуқаролар мактаб ва мактабгача
таълим муассасасига
ишга жойлаштирилиб, амалий ёрдам
кўрсатилди.
Қолган
барча мурожаатларни ижобий ҳал этиш бўйича аниқ муддатлар белгиланиб,
мутасаддиларга топшириқлар берилди. Бундай сайёр қабуллар аҳолининг
турмуш тарзини янада фаровон бўлишига
хизмат қилиб келмоқдалиги эса кишини хурсанд қилади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий