Фаол журналистларимиз тақдирланди.
Оммавий ахборот воситалари шиддат билан амалга оширилаётган кенг ислоҳотларни энг биринчилардан бўлиб халққа етказиб берадиган ижодкорлар саналади. Айниқса турли соҳалардан фарқли ўлароқ ёшлар масаласи кўпроқ ёритиш муҳим саналади. Шунинг учун ҳам бу борадаги ишлар вилоятдаги барча журналистларимиз эътиборида. Бугун айни ушбу йўналиш бўйича чоп қилинган мақолалар ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши билан ҳамкорликка бағишланган давра сухбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида 27 июнь- Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан ташкиллаштирилган “Ёшлар ойлиги ОАВ нигоҳида” мавзусидаги давра сухбатида вилоятдаги барча ОАВ рахбарлари ва ходимлари иштирок этди.
Вилоят “Ёшлар маркази” да бўлиб ўтган тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими рахбари Ф.Шарипов, уюшма раиси М.Абдураҳмонов, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ш.Олимов қанташди ва фикрларини баён этди. Давра сухбатида уюшма раиси бир йил давомида вилоят нашрларида чоп қилинган ёшлар масаласига оида мақолаларнинг сифати ва долзарблиги, қамрови ҳақида сўзлаб ўтди.
Айтиш керакки ўтган давр мобайнида “Сурхон тонги”, “Заряа Сурхана”, “Сурхон ёшлари”, “Музработ”, “Ташриф”, “Термиз оқшоми”, “Ёшлар овози” каби бир қатор газеталарда ушбу мавзуда кўплаб мақолалар бериб борилмоқда.
Саволларга бой тарзда бўлиб ўтган давра сухбати сўнгида байрам олди Ёшлар иттифоқи томонидан йил давомида иттифоқ фаолиятини ёритиб боришда ҳамкорлик қилган бир гурух журналистлар тақдирланди.
Мастура Ҳамроева
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими мутахассиси

Комментариев нет:
Отправить комментарий