понедельник, 10 июня 2019 г.

Узун туманида ички ишлар бўлинмасининг янги биноси фойдаланишга топширилдиУзун туманининг “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 9-сонли ички ишлар бўлинмаси биноси мукаммал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ва туман ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари масъул ходимлари, ҳудуддаги маҳаллалар фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.





Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги “Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ички ишлар органларини аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган ушбу бўлинма ҳудуддаги 9 та маҳаллада истиқомат қилувчи 18 минг нафарга яқин  фуқарога хизмат кўрсатади.
Унда тезкор навбатчилик қисми, профилактика, тергов, жиноят қидирув, паспорт хизмати, ёнғин хавфсизлиги, тез ёрдам, фавқулодда ёрдам, психолог ва бошқа хизматлар фаолияти бир жойда мужассамлаштирилган. Шунингдек, бу ерда хотин-қизлар билан яқиндан ишлаш учун аёл инспекторлар фаолияти йўлга қўйилган. Хоналар компьютер ва замонавий алоқа воситалари билан таъминланган.
Узун тамани ИИБ 9-сонли ички ишлар бўлинмаси биносининг тантанали очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Жамоат тартибини сақлаш бўйича профилактика инспекторлари ёрдамчиларига гувоҳномалар ҳамда хизмат фаолиятида фойдаланиш учун велосипедлар топширилди.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...