понедельник, 24 декабря 2018 г.

Оналар ва болалар саломатлиги йўлида
Янги йил байрами арафасида  воҳадошларимизга тухфа сифатида  Қизириқ туманида  тиббиёт бирлашмасининг туғруқхона бўлими биноси ўрнида янги қиёфадаги кўркам ва муҳташам тиббиёт муассасаси қад ростлади. Айтиш керакки ушбу муассаса оналар ва болалар саломатлиги йўлида катта аҳамиятга эгадир. Эндиликда замон талаблари асосида қурилган бино барча қулайликларга эга холда аҳолига ҳизмат қилади.

5 миллиард 270 миллион сўм маблағ ҳисобига реконструкция қилинган бино 40 ўринли бўлиб,  ҳомиладор аёлларда учрайдиган касалликларни даволаш, туғруқ, реанимация бўлимлари ва чақалоқларни интенсив даволаш хоналаридан иборат. Барча техника энг сўнгги русумда бўлиб,  жаҳон талаблари асосида  жиҳозланган.
Мастура Ҳамроева

И.Амирқулов олган сурат

Комментариев нет:

Отправить комментарий

  Сурхондарёда географик объектларни номлаш ишлари амалга оширилмоқда Ҳозирда географик объектларни номлаш жараёнлари 2018 йил 14 декабрда қ...