Сув-ҳаёт манбаи
Лойиҳа доирасида семинар
Республикамиз ривожланган аграр мамлакат бўлиб,
йиллик ёғинлар миқдори ер, сув, экинлар ва бошқалар юзасидан буғланиб
кўтариладиган сув миқдоридан 15-25 марта кам. Ҳар йили қишлоқ хўжалик
экинларидан сунъий суғориш орқали ҳосил олинади. Маълумки мамлакатимиз
иқтисодиёти соҳалари учун, йилнинг серсувлигига нисбатан лимит бўйича 52-56
млрд.м3 гача сув миқдори ажратилади. Аммо бу сувларнинг атиги 20% мамлакатимиз
ҳудудида ҳосил бўлади. Қолган сув миқдори ҳар хил тўловлар эвазига қўшни-Қирғизистон
ва Тожикистон мамлакатлари ҳудудида ҳосил бўладиган сувлар билан тўлдирилади.
Суғориш сувларини етказиб
бериш учун мамлакатимиз ирригация тизимлари 160 минг дона сув хўжалиги
иншоотлари, жумладан 800 дона йирик гидротехник иншоотлар жойлашган 180 минг км
узунликдаги суғориш тармоқлари, 103,532 минг км узунликдаги коллекторлар,
умумий ҳажми 20 млрд.м3 га яқин 56 дона сув омборлари, 125 дона сув-сел
омборлари эксплуатация қилинади. Шунинг учун ҳар томчи сувдан тежаб-тергаб
фойдаланиш, иқтисодиёт соҳаларидаги барча йўналишларнинг асосий вазифаларидан
бўлиши лозим.
Атроф-муҳит ва сув
ресурсларидан самарали фойдаланишни тўғри ташкил қилишда, мамлакатимизда қабул
қилинган қонунлар, қарорлар, қонун ости ҳужжатлари муҳим роль ўйнайди. Уни
халққа етказиш ва сувдан оқилона фойдаланиш учун бир қанча лойиҳалар амалга
оширилмоқда. Ана шундай лойиҳаларнинг
бири асосида куни кеча Термиз шаҳридаги “Аму-Сурхон” иррагация тизимлари ҳавза бошқармаси биносида навбатдаги семинар
бўлиб ўтди. Ўзбекистон Сув ҳўжалиги вазирлиги,
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё минтақасидаги Экология марказининг Ўзбекистондаги вакалотхонаси, Ўзбекистон
Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда “Сувчи” жамоат бирлашмаси
биргаликда “Ўзбекистонда сув ва атроф-муҳит
масалалари бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш”
лойиҳаси доирасида ташкиллаштирилган анжуманда сув ва экалогия билан боғлиқ
мавзуларда тарқатма материаллар тарқатилинди, презинтациялар намойиш этилди. Унда “Сувчи” жамоат бирлашмаси директорлар
кенгаши раиси Тоҳир Мажидов, “Ўзбекистонда сув ва атроф – муҳит масалалари
бўйича хабардорликни ошириш ҳамда ҳамкорликни ривожлантириш” лойиҳаси
мутахассиси Алимардон Хўжақулов маърузасида ва призинтация жараёнларида сув
объектларини ишончли эксплуатация қилиш ҳамда улардаги сувларни
ифлосланмаслиги, булғанмаслиги, камайиб кетмаслиги, ўзанларининг кўмилиб
қолмаслиги, қирғоқларининг емирилмаслиги, улардаги флора ва фаунанинг ҳаёт
кечиришига нормал шароит яратилиши, қирғоқлари, қирғоқ олди минтақаларини
экология жиҳатидан тоза тутиш, уларга туташиб кетган ҳудудларда хўжалик
юритилишини қатъий назорат қилиниши ва трансчегаравий сув иншоатлари, ушбу
йўналтш бўйича қабул қилинаётган қонунлар аҳамияти ҳақида сўзлади.
Шунингдек, “Аму-Сурхон” ИТҲ бошқармаси
бошлиғи ўринбосари Алишер Ҳаитназаров, ходими Соатмурод Бобоқулов ҳамда Учқизил
маҳалласи фахрийси Мухиддин Қурбонов вилоятимизада бу борада қилинаётган ишлар
ҳақида фикрини билдирди.
Лойиҳа бўйича ҳудди шундай
тадбир Олтинсой туманидаги “Мироб” болалар оромгоҳида ҳам ташкиллаштирилди. Мавзу
бўйича ўтказилган тақдимотлар оромгоҳ болаларида катта таъсурот қолдирди.
Учрашувда болажонларга атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ҳақида тенгдошларини хабардор
қилишлари ва табиатни асраб-авайлаш сувдан оқилона фойдаланишлари ҳақида ҳам айтилди.
Бу каби лойиҳаларнинг
амалга оширилиши юртимизда сув муаммоларига аҳолининг эътибори ошишига ва
келажак авлод учун атроф-муҳит ва
ичимлик сувининг исроф бўлмай етказилишига замин яратмоқда. Зеро
маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, 200 йил ичида сайёра аҳолиси бор йўғи 3
бараварга ошганда, ичимлик суви истеъмоли 7 бараварга ошди. 2050 йилга бориб,
сайёра аҳоли сони 9 млрд.гача ўсиши кутилмоқда. БМТ маълумотларига кўра, ер юзи
аҳолисининг 47 фоизи сув танқислигини ҳис қилишади. Чўлланиш
натижасида юзага келаётган талофатлар тахминан 42 млрд.АҚШ долларини ташкил
этмоқда. Балиқ
турларнинг 30 фоизи, қуш турларининг 12 фоизи,
хайвон турларининг 24 фоизи йўқ
бўлиб кетиш арафасида бўлса, сўнгги ўн йилликлар даврида 100 млн. гектар ўрмон
майдонлари йўқ бўлди.
Мастура
Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий