воскресенье, 14 января 2018 г.

2018 йил-« Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва
технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»

Замонавий таълим инновацияси натижалари


Вилоятимиздаги Термиз Давлат университетида олий маълумотли малакали мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш  ва талабаларга сифатли таълим бериш мақсадида талайгина ишлар амалга оширилмоқда. Биргина ўтган йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида хориждаги етакчи илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материаллари кенг жорий этилди.

Истиқболли ҳамкорлик алоқалари

Университетдаги илмий-педагогик жамоанинг тажрибаси оширилаяпти. Чет эл ўқитувчилари ва олимларини жалб қилиняпти. Жумладан, ТерДу залида Япониянинг Соко университети ҳамда Соко Гаккай Интернэшнл (SGI) халқаро буддизм уюшмаси ҳамкорлигида “Марказий Осиёда буддавийликнинг тарқалишида Термизнинг роли” мавзусида халқаро илмий конференциянинг ташкил этилди. Шунингдек, Соко Гаккай Интернэшнл (SGI) халқаро буддизм уюшмаси президенти, жамоат ва давлат арбоби, буддистлар мутафаккири, файласуф, педагог, ёзувчи, шоир, фотоижодкор, Термиз давлат университети фахрий профессори  Дайсаку Икеданинг “Табиат билан мулоқот” номли фото кўргазмасининг  ўтказилиши бу борадаги саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтарди. 
Йил давомида АҚШнинг Вашингтонда жойлашган Америка университети профессори, зоология фанлари доктори Майкл Броуди “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” мавзусида, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори катта маслаҳатчиси Юрген Бекер, кичик маслаҳатчиси Сабина Синжерян билан “Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари” мавзусида учрашувлар ўтказилинди.
Талабалар билан бўлган мулоқотда Россия Федерациясининг А.С.Пушкин номидаги Ленинград давлат университети президенти, иқтисод фанлари доктори, профессор Вячеслав Николаевич Скворцов Ленинград давлат университетининг ўқув-тарбия жараёни, илмий фаолияти ва уларни энг замонавий таълим стандартлари даражасида янада такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар, бу ерда хорижий талабалар ва илмий тадқиқотчилар учун яратилган шароитлар ҳақида ҳам сўзлаб берди. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Жамоатчилик билан алоқалар бўйича вакили Стивен Андерсон бошчилигидаги мутахассисларнинг ташриф буюриши бу борадаги ҳамкорлик кўламини янада кенгайтирди.
Қувонарлиси бу каби учрашувар сўнгида  университетлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйилиши ва уни ривожлантириш, талабаларнинг магистратура,тадқиқотчиларнинг докторантура дастурлари бўйича ўқишларини ташкил этиш, ўқитувчиларнинг малака ошириши, стажировка ўташини йўлга қўйиш, илмий ишлар ҳимояси ҳамда мақолалар чоп этилишини рағбатлантириш, юқори малакали ўқитувчилар ва олимларни жалб этиш масалалари юзасидан келишиб олинди. 
Маънавий тадбирлар самараси
- “Талабалар учун доимий тарзда ўтказиб келинаётган xалқаро ташкилот ва университетлар профессорлари билан учрашувлар бардавоми сифатида таълим масканида ташкиллаштирилаётган тадбирлар уларнинг маънавий дунёқарашини янада бойитмоқда. Ўтган йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов билан учрашув, Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Қобулова, вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Ҳуқуқшунос аёл” уюшмаси раҳбари М.Тошбоева, вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи А.Раҳматов ўтказилган “Хотин-қизлар ҳуқуқларини амалга оширишнинг халқаро асослари ва уларнинг миллий қонунчиликдаги акси” мавзусидаги семинар, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори Садриддин Муҳаммаддинович Туробжонов иштирокида, таниқли шоир, таржимон, журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Мирзо Кенжабекнинг “Буюк Термизийлар” деб номланган янги тазкираси тақдимотига аталган, Республика “Тараққиёт стратегияси” маркази вакиллари билан ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари Саидбек Азимов билан учрашувлар, университет ректори Абдуқодир Ҳамидович Тошқуловнинг ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномаси асосида олийгоҳга имтиёз асосида ўқишга қабул қилинган 800 нафардан зиёд талабалар билан “очиқ мулоқот” ўтказиши, Табиий фанлар факультетида “Соғлом оила қуришнинг ижтимоий ва тиббий асослари” мавзусида тадбир, Табиий фанлар факультетида “Сурхондарё вилоятининг минерал хом ашё заҳиралари ва улардан фойдаланиш истиқболлари” мавзусида илмий семинарлари каби бир қатор тадбирларнинг ўтказилиши олийгоҳ жамоаси ва талабаларнинг ижтимоий фаоллигини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда”-дейди Маънавият-маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Заҳириддин Тўраев.
Давлат маслаҳатчиси ҳам университетда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Термиз давлат университетига ташриф буюриб, бу ерда талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Талабалар турар жойларида бўлиб, бу ердаги ижтимоий-маънавий муҳит, соғлом турмуш тарзи, ёшларнинг турмуш шароити билан қизиқди. Дастлаб, маънавият ва маърифат хоналарига кириб, бу ерда ўтказилаётган маънавий-маърифий тадбирлар улар фаолиятида нечоғлик аҳамият касб этаётганли ҳақида суҳбатлашди.
Қаҳрамон Қуронбоев ташрифи давомида университетнинг миллий ҳунармандчилик, рассомчилик ва кулолчилик тўгараклари фаолияти билан ҳам танишди.
Меҳнатга яраша мукофот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан Термиз давлат университетининг кимё кафедраси ўқитувчиси Фурқат Эшқурбоновга Кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасининг берилиши, “Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти” кафедраси доценти Нормамат Маллаевга Россиянинг Экология, инсон ва табиат хавфсизлиги Халқаро фанлар академияси академиги илмий унвонининг берилди.
Устозларга муносиб шогирдлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 2 октябрда қабул қилинган “Кураш” миллий спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан университетда Кураш бўйича ўғил болалар ўртасида Жисмоний маданият факультети биринчилиги мусобақалари ўтказилди. Шунингдек,  кураш бўйича талаба-қизлар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишиш мақсадида 48, 52, 57, 63 ва +100 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашдилар. Натижаларга кўра, Моҳинур Мўминова 48 кг., Юлдуз Қудратова 52 кг., Нилуфар Ёдгорова 57 кг., Моҳинур Бахтиёрова 63 кг., Рината Имматова +100 кг. вазн тоифаларида биринчиликни қўлга киритдилар. “Кураш” бўйича Жисмоний маданият факультети биринчилигида эса  100 нафардан зиёд  ёш курашчилар ўз маҳоратларини синовдан ўтказишди. Талабалар 60, 66, 73, 81 ва +100 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун куч синашдилар ва Ҳожиакбар Мусурмонов 60 кг., Аҳмад Сафаров 66 кг., Абдурашид Нодиров 73 кг., Янгибой Қурбонов 81 кг., Ойбек Эгамбердиев +100 кг. вазн тоифаларида биринчиликни қўлга киритдилар. Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг ибратли ҳаёти ва бемисл фаолиятини кенг тарғиб этиш мақсадида талабалар ўртасида “Ислом Каримов асарлари билимдони” кўрик-танлови ўтказилди.Кўрик-танловида  10 нафар талабадан иборат 6 та жамоа 3 та шарт бўйича ўзаро баҳсга киришдилар. Якунда 1-ўрин Тарих, 2-ўрин Ижтимоий-иқтисодиёт, 3-ўрин-Физика-математика факультетлари терма жамоасига насиб этди.
Талабалар уйидагидек ҳис қилишмоқда
Термиз давлат университетига ректор этиб тайинланган сўнг Абдуқодир Тошқулов илк кунларданоқ олийгоҳнинг барча таркибий бўлинмаларида бўлиб, бу ерда меҳнат қилаётган профессор-ўқитувчилар, ўқув ёрдамчи ва ишчи ходимлар, шунингдек, таҳсил олаётган талабалар билан учрашувлар ўтказди. Талабалар турар жойларида истиқомат қилаётган ёшлар билан ҳам учрашди. Бу учрашув орқали натидасида ётоқхоналардаги мавжуд аҳволни тубдан яхшилаш, бу ерда истиқомат қилаётган талабалар учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида талайгина ишлар амалга оширилди. Талабалар турар жойларида ёшларнинг маданий ҳордиқ чиқариш имкониятларини кенгайтириш, ётоқхоналар биноларининг ҳар бир қаватида дам олиш хонасини қайта ташкил этиб, уларни замонавий телевизор ва музлаткичлар билан таъминлаш, ахборот ресурс маркази, шунингдек, талабаларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилган тўгараклар фаолиятини тубдан яхшиланди.
Университет тарихида илк бор
 Ўтган йили университетнинг фаоллар зали томошабинлар билан лиқ тўлди. Улар Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар драма театри жамоаси ажойиб саҳна кўринишини намойиш этишди. Театр жамоаси Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг "Заҳарли томчилар" асари асосида саҳналаштирилган спектаклни намойиш этишди. Спектаклда асосий ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Д.Қодиров, актёрлар У.Очилов, Қ.Расулов, М.Жалилова, Н.Хайруллаева, С.Атақулова, Д.Эгамова, Б.Рустамов, Қ.Расулов ва З.Янгибоев ижро этишди. 4 сеансда - талабаларнинг дарсдан бўш вақтларида белгиланган соатларда намойиш этилган спектакл 5 минг нафарга яқин талабалар, профессор-ўқитувчилар ва уларнинг оила аъзолари томоша қилишди.

Китобсеварлар учун қувонч улашган маскан

  Ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтириш, уларнинг ўқишдан ташқари бўш вақтини бадиий адабиёт, газета-журнал мутолаа қилишга, маърифатли бўлишга сарфлашини рағбатлантиришга университетда алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олийгоҳ раҳбариятининг профессор-ўқитувчилар ва талабаларга Янги йил байрами совғаси сифатида Ахборот-ресурс маркази учун қарийиб 80 миллион сўмлик 6 мингдан зиёд турли номдаги китобларни туҳфа қилишди. Янги келтирилган китоблар 500 дан зиёд турли номдаги энг сара адабий-бадиий, ўқув-услубий, илмий-назарий, илмий-оммабоп ва кўргазмали адабиётлардир. Улар пойтахтимиздаги “Ўзбекистон”, “Шарқ”, “Янги аср авлоди” ва Ғофур Ғулом номли нуфузли нашриётлар билан тузилган шартномалар асосида харид қилинди. Шу тариқа университет Ахборот-ресурс маркази китоб фонди 190 мингдан ортди. Уларнинг 40 мингдан ортиғи электрон шаклдаги адабиётлардир. Янада қувонарлиси, талабалар қишки таътилдан қайтгунларига қадар яна 99 номда янги ўқув дарсликларини олиб келиш, 2 мингдан зиёд адабиётлар, ўқув-методик мажмуаларнинг электрон шаклини тайёрлаш ва олиш режалаштирилмоқда.

Мастура Ҳамроева 

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...