Қулликнинг олдини олиш вазифамиз
Одам
савдоси. Бугун унинг оқибатида қанчадан-қанча инсонлар умри ҳазон бўлиб
бормоқда. Афсуслар бўлсинки бу ҳолат бизнинг юртимизда ҳам учраб турибди. Унинг
олдини олишга қанчалик урунмайлик инсонлар одам савдоси чангалига тушиб
қолмоқда. Шунинг учун инсонларнинг бу иллатнинг оқибатларидан доимий огоҳлантириб
бориш даврнинг талаби саналади. Бунда эса аҳоли орасига кириб боришда оав нинг
ўрни катта. Шу мақсадда Бутунжаҳон одам
савдосига қарши курашиш куни муносабати билан пойтаxтимизда "Одам савдосига қарши курашишда оммавий
ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва медиа ташкилотларнинг бу
борадаги фаолиятини янада ривожлантириш" мавзусида ўқув-семинари
“Shodlik place” меҳмонxонасида ташкил этилди.
АҚШ
Тараққиёт агентлиги (USAID)нинг "Одам савдосидан жабрланган кишиларни
ҳаётга қайтариш" лойиҳаси доирасида "Истиқболли авлод" ижтимоий
ахборот маркази томонидан ташкил этилган тадбирда вилоятларда фаолият олиб
бораётган ОАВ xодимлари иштирок этди. Икки кун давомида ташкил этилган тадбир асосида
журналистларга миллий ОАВда одам савдоси муаммосини ёритишда янгича ёндашув
асосида фаолият кўрсатиш шаклларини кенг киритиш мезон сифатида олинди. Ушбу семинарда
қатнашиб қайтган “Заря
Сурxана” газетаси
бош муҳаррир ўринбосари Динара Эгамбердиева. Биз билан фикрларини ўртоқлашди:
-Биламизки одам савдосидан азият кўрган кишилар қайтатдан жамиятга
кўникиб кетиши қийин бўлади. Уларга ёрдам бериб, тақдирларининг аянчли
оқибатларини бошқа инсонлар қисматида учрамаслиги ва алданиб қолмаслиги учун
биз журналистлар кенг тушунтириш олиб бориш учун мақолалар ёзишни янада кўпроқ
кўпайтиришимиз зарур. Айниқса, улар орасида болалар ва аёлларимизнинг борлиги
аянчлидир. Бу ҳолатларни олдини олишда ёзилаётган материалларда журналистларимиз
одам савдоси қурбонларини тирик инсон эмас балки товар ёки нарсаларга ўxшатиб қўйиш
ҳолатлари учраши эса бу бизнинг камчилигимиз. Ўтган ушбу семинарда айнан
газеталарда чоп этилган мақолалар таҳлил қилиниб, инсонларга нисбатан ҳурмат
сақланган ҳолда материаллар тайёрланишига кенгроқ тўҳталинди. Бу эса ўз
навбатида биз журналистларнинг кейинги фаолиятимиз жараёнларида катта ёрдам берди.
Динара
Эгамбердиева каби барча иштирокчи журналистлар ушбу семинар соҳа бўйича керакли
барча тавсияларга эга бўлди. Вилоятларга қайтгач ўрганган билимларини
ҳамкасблари билан ўртоқлашган ҳолда юртимизда одам савдоси билан жабрланган
инсонларга ёрдам бериш ва уларнинг сони камаяиши учун аҳоли орасида ўқимишли
мақолалар тайёрлашга киришади деган умиддамиз.
Мастура Ҳамроева
Комментариев нет:
Отправить комментарий