2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
Эл соғлиги йўлида
Қишлоқ ўқитувчиси Абдуғани Жўраев дарсда ўзини
бироз ноқулай сезиб турди, боши сиқилиб оғрий бошлади. Охири бўлмади, уйига
қайтди. Терлаб турганди, кийимини ечиши билан совуқ хонада ахволи анча
оғирлашиб қолди. Оиладагилар безовта. Вақт шомга яқинлашиб қолганди. Дархол
қўшнининг ўғли машинасини миниб келди. Яқинроқ, қишлоқдаги ҚВПга борайлик,
дейишди. Гарчанд вақт алламахал бўлиб қолганига қарамай врач хам, хамшира хам
бор экан.
Умумий амалиёт врачи Жамила Мамашукурова беморни кушеткага ётқизиб
қон босимини ўлчаб, нафас олиш йўлларига қулоқ сола бошлади ва тезда бир
тўхтамга келиб беморга муолажа буюрди. Чаққон хамширалар зудлик билан
беморни ётқизиб укол қилгач, бироздан
кейин Абдуғани домланинг ахволи яхшилана бошлади. Иссиғи пасайди, бемор яна
аввалги холатига қайтди, уйига бемалол ўзи юриб кетди. Шундан бери Абдуғани
Жўраев «ҚВП»дагиларни «менинг халоскорларим» деб алқайди.
Ҳақиқатдан хам «Қорахон» махалласи худудида
жойлашган 50 нафар қатновга мўлжалланган «Қорахон» қишлоқ врачлик пункти
жамоаси ахоли саломатлигини тиклашда зиммаларига юклатилган вазифани
сидқидилдан адо этишаяпти. Муассасада ишлаётган тиббиёт ходимлари «Қорахон» ва
А.Темур номли махаллалар худудидаги 1285 та хонадонда яшовчи ахоли соғлигини
доимий назорат қилиб боришади ва
бирламчи тиббий-санитария хизмати кўрсатишаяпти. ҚВПга келаолмайдиган
ногиронлар, кексалар холидан тез-тез хабарлашишади. ҚВП биноси электр энергия
ва ичимлик суви билан таъминланган, алоқа тармоғи ишлаб турибди. Мазкур тиббиёт
шохобчасида замонавий физиотерапия, лаборатория, ЭКГ хизмати, муолажа хоналари
ишлаб турибди. Беморларга бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш учун барча зарур
дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар етарли. Фойдаланиладиган тиббий анжомларни
зарарсизлантириш учун автоклав, қуритиш аппарати, дистилятор, ички ва ташқи
индикаторлар, синамалар, перидграл ва ФИК аппарати мавжудлиги боис қон, сийдик
тахлиллари шу жойда аниқланади ва одамлар касалининг бирламчи маълумотларини
аниқлаш учун туман ва вилоят марказидаги
шифохоналар ёки диагностика марказларига қатнаб овораю сарсон бўлиб
юришмайди. ҚВПда зудлик билан касалликлар аниқланади ва даволаниш учун касалхоналарга йўлланма
берилади.
Қишлоқ саломатлик посбонлари худудда яшовчи
оҚир хасталикларга чалинган беморлар,
ёши улуғ қариялар, ўзгалар парваришига мухтож ногиронлар холидан хам тез-тез
хабарлашиб уларнинг саломатлигини кузатиб бормоқда ва бепул дори-дармонлар
билан таъминлаяпти. Масалан, фронторти мехнат фахрийси Улжон Қурбонмуродова 92
ёшда, ёки 18 ёшли Отабек Исмоилов туғма гунг. Худди шундай ўзгалар парваришига
мухтож 78 нафар киши ҚВПга кела олмайди. Патронаж хамширалар доимий улар
холидан хабарлашиб саломатликларини назорат қилиб боришади. Ўш оилалар, турмуш
қурганига 5 йил бўлган оилалар, хомиладор аёллар, кўзи ёриган аёллар ва
уларнинг жажжи фарзандлари мунтазам равишда кўрикдан ўтказиб келинмоқда. Икки
ойлик чақалоқлардан тортиб то 16 ёшгача бўлган ўғил-қизларни турли
касалликларга қарши эмлаш ишларини хам ҚВП ходимлари ўз вақтида амалга
оширишмоқда.
Одамлар орасида касалликларнинг кўпайиши ва
камайиши, уларнинг яшаш шароити, тозаликка қай даражада риоя этишларига хам
боғлиқдир. Бу борада патронаж хамшираларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари мухим
ахамият касб этмоқда. Патронаж хамшираларнинг
хар бири кунига 8-10 та хонадонда бўлиб, ахолини тозалик ва гигиена қоидаларига амал қилиш, оила
бошлиқларига аёли, қизи ва ўҚил фарзандлар учун алохида-алохида қулай шароит
яратиб бериш юзасидан маслахатлар беришади, шунингдек, хонадонларда яшовчи хар
бир фуқаронинг саломатлигини мунтазам кўрикдан ўтказишмоқда. Ойсултон Бердиева,
Мухаббат Усмонова сингари патронаж хамширалар, Зебо Улуғова, Гулчехра
Қувондиқова каби хамширалар, катта хамшира Саодат Сафарова, доя Ойзира
Абсалаева, умумий амалиёт шифокорлари Жамила Мамашукурова ва Аббос Абсалаев
ахоли саломатлиги йўлида ўзларининг бор тажриба, билим ва махоратларини
сафарбар этиб келишаяпти. Уларнинг саъй-харакати билан худудда юқумли
касалликларнинг олди олинмоқда. Одамлар тиббиёт ходимларининг соҚлом турмуш
тарзи тарғиботига оид маслахатларига амал қилиб, ўз соғликларини эхтиётлаш
чораларини кўришаяпти, айниқса яшаш шароитларини яхшилашга алохида эътибор беришаётир.
Комментариев нет:
Отправить комментарий