среда, 15 февраля 2017 г.

Шаҳар юзи доғлари


 Маълумотларга қараганда ривожланган мамлакатларда бир кишига ҳар куни 1 килограммдан 3 килограммгача маиший чиқинди тўғри келаркан. Бу эса йилига ўнлаб ва юзлаб миллион тоннани ташкил қилади. Масалан АҚШда ҳар ўн йилда ушбу кўрсаткич 10 фоизга кўпаяди. Маиший чиқиндиларни "бекитишнинг” иложи ҳам қолмади. У ўзининг ташқи кўриниши билан табиатнинг доғига айланибгина қолмай, инсонлар соғлигига ҳам хавф солади.


   Энди эса ўз шаҳримизга бир нигоҳ ташлаш вақти келди ва унда содир бўлаётган ўзгаришлардан қувонсак бўлади. Айтиш керакки юртимизда олиб борилаётган кенг куламли ободонлаштириш ишлар самараси ўлароқ вилоятимиз кундан-кун чирой очиб бормоқда. Янги бинолар, савдо иншоатларни  кўркамлигини айтмасак ҳам бўлади. Лекин шаҳар ҳуснига доғ бўлаётган чиқиндилар борки бу ҳақида қанча ёзсак ҳам кам. Уларнинг сони қанча кам бўлса шунчалик кўчаларимиз файзли тус олади.
  Эслаб кўрсак, яқин яқингача ҳам шаҳардаги чиқиндихоналарда қопқоқсиз катта қутилар бўлар эди. Баъзи  ҳудудларда эса ҳатто шу қутилар ҳам бўлмасди. Уларнинг атрофига ҳам ахлатлар тўкилар, пашшалар ғиж-ғиж ўйнар эди. Зарарли ҳашорат кўпайиши учун барча шароит мавжудлиги эса ачинарлиди.
Бугунчи… бир атрофга назар ташласак кўз қувнайди. Чиқинди йиғиладиган майдончалар бетон билан қопланган, атрофи девор билан ўралган, қутилар ўрнига оғзи ёпиладиган контейнерлар ўрнатилган. Ахлатхоналарнинг номи ҳам ўзгарди. Энди уларни "маиший чиқиндиларни йиғиш шохобчалари” деб аташади. Шаҳарда ахлат ташийдиган машиналар пайдо бўлди. Улар доимий равишда маиший чиқиндиларни олиб кетишади. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда республикамизда йилига 100 миллион тоннадан ортиқ саноат чиқиндиси (унинг 14 фоизи токсик чиқиндилар тоифасига мансуб), 35 миллион тоннага яқин маиший чиқинди ҳосил бўлади. Чиқиндихоналар ва чиқинди сақлаш омборхоналарида 2 миллиард тоннага яқин саноат, қурилиш ва маиший чиқинди сақланаётгани ҳамда улар 12 минг гектар майдонни эгаллаб турганини инобатга олсак, чиқиндиларнинг салбий таъсирини тасаввур этиш қийин эмас.
Қувонарлиси бугунги кунда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини ҳимоялаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган изчил экологик сиёсат юритилмоқда. Ишлаб чиқариш соҳаларини замонавий технологиялар билан жиҳозлаш ва қайта жиҳозлаш натижасида атмосферага чиқарилаётган зарарли моддаларнинг миқдори 2,1 мартага, оқава сувларнинг ташланиши 2 мартага камайди.
«Ўзбекистонда барқарор тоза ишлаб чиқариш Дастурини ишлаб чиқиш ва тоза ишлаб чиқаришни тадбиқ этиш» ҳамда «Ўзбекистон Республикасида чиқиндиларни бошқариш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракат режаси» амалга оширилди. БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги давлат сиёсатини ва ҳаракатлар самарадорлигини оширишга қаратилган «Ўзбекистон Республикасида чиқиндиларни бошқариш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режаси» ишлаб чиқилди.
Мазкур ҳужжат чиқиндилар бўйича муаммоларни ҳал этишда амалга ошириладиган ишларнинг стратегик йўналиши ва мувофиқлаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Бу жараёнда асосий эътибор аввало, чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги давлат сиёсатини ва ҳаракатлар самарадорлигини оширишга ва уларни қисқартиришга, имкон даражасида улардан қайта фойдаланиш ҳамда иккиламчи қайта ишлашга қаратилган.

Вилоятимизда эса чиқиндиларнинг тартибсиз ташланиши анча камайган. Ҳуллас давлатимиз томонидан тозалик ва ободликка қаратилган ишларни кўриб, бизлар ҳам кўркамликка ўз ҳиссамизни қўшишимиз кераклигини англаймиз.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

Халқ — давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи   Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг аввалги таҳрири 1992 йил 8 декабрда Ўзбекистон х...